ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СЎХ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Тўйлар, оилавий тантаналар, марака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда VI-76-99-11-159-К/23 сонли қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2019 йил 14 сентябрдаги 2736-III/КҚ-592-III сонли Қўшма қарори ижросини таъминлаш, тумандаги тўйлар, оилавий тантаналар, марака ва маросимларни ихчам, тежамкор ва миллий анъаналарга мувофиқ ташкил этиш, исрофчиликка йўл қўймаслик ҳамда аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишларини кучайтириш мақсадида: қарор қиламан:
1.Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2019 йил 14 сентябрдаги 2736-III/КҚ-592-III сонли Қўшма қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2.Тумандаги тўйлар, оилавий тантаналар, марака ва маросимларни тартибга солиш юзасидан Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши ҳузуридаги туман комиссияси таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3.Комиссиянинг мақсад ва вазифалари қуйидагича белгилансин:
-туман ҳудудида ўтказиладиган барча тадбирлар, тўйлар ва маросимларга жамоатчилик назоратини ўрнатиш;
-тўйлар ва маросимларни исрофчиликсиз, миллий қадриятларимизга мувофиқ ташкил этиш бўйича кенг жамоатчилик билан тушунтириш ишларини олиб бориш;
-ижтимоий ажратиш ва тафовутларга йўл қўймаслик учун оилалар билан самарали суҳбатлар ташкил этиш;
-ёшлар ва уларнинг ота-оналари ўртасида оилавий ҳаётга тайёргарлик кўриш бўйича маслаҳатлар бериш;
-аёлларга тадбирларни тежамкорлик билан ўтказиш аҳамиятини ҳаётий мисоллар билан тушунтириш;
-тўй ва маросимларни кичик ва мазмунли ўтказиш бўйича тарғибот ишларини кучайтириш.
4.Тўйлар ва маросимларнинг ўтказилиш тартиби қуйидагича бўлсин:
-тўйлар, оилавий тантаналар, марака ва маросимлар фақат бир кун ичида соат 06:00 дан 23:00 гача ўтказилсин;
-соат 23:00 дан кейин давом эттириш қатъиян тақиқлансин;
-тўй ва тантаналарда иштирокчилар сони 200 нафардан ошмасин, ош маросимларида эса 250 нафарга қадар бўлсин;
-қўшалоқ тўйларида иштирокчилар сони 250 нафаргача, уларга тегишли ош маросимларида 300 нафаргача бўлсин;
-никоҳ ва оилавий тадбирларда 3 тадан кўп бўлмаган енгил автомобиллар ёки бошқа транспорт воситалари жалб қилинмасин (шахсий ва ҳомийлар ёрдамида тақдим этилган транспорт бундан мустасно);
дафн ва мотам маросимлари уч кунгача давом этиши мумкин (ош маросими бундан мустасно).
5.Тумандаги мавжуд маҳалла фуқаролар йиғини раисларига:
Ҳудудлардаги тўй ва маросимларни назорат қилиш;
Ҳар бир тадбирни бир ҳафта олдин ва кейин кузатиб бориш ва туман комиссиясини дарҳол хабардор қилиш вазифаси юклансин.
6.Тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари (М.Ф.Й.) эттилик ходимларига;
-тўйлар, оилавий тантаналар, марака ва маросимларни ташкил этишни шахсий масъулият сифатида қабул қилиб, ўзлари бевосита ташкил этишлари шарт, зарурат юзага келганда комиссия аъзоларига мурожаат қилишлари мумкин, ушбу масъулият ҳар бир эттилик ходимининг бурчи ҳисобланади.
7.Туман бош имом-хатибига В.Камоловга:
-тўйлар ва маросимларда диний маърузалар фақат ваколатли диний ташкилот вакиллари томонидан ўқилсин;
-тўй ва тантаналарда маблағларни тежаш ва кам таъминланганларга ёрдам бериш тарғиботи олиб борилсин;
-ёшлар тарбияси, ота-онанинг масъулияти ва жамият хавфсизлигига оид мавзуларда маърузалар ташкил этилсин.
8.Туман ҳокимининг маслаҳатчиси Р.Акпаров, матбуот котиби А.Джураев ва Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси (М.Турабоев)ларга:
-қарорни кенг тарғиб қилиш, ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш;
-қарор матни тумандаги барча маҳалла ва жамоат жойларида, шунингдек ресторан, кафе ва тўйхоналарда эълон қилинсин.
-миллий қадриятларга мос келмайдиган «оммавий маданият» унсурларининг олдини олиш мақсадида тарғибот ишларини мунтазам олиб бориш;
-намунали тадбирлар ҳақида ижтимоий видеороликларга ва услубий қўлланмаларга тайёрлаш вазифаси юклансин.
9.Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши депутатларига:
-қарор мазмун-моҳиятини сайлов округларида кенг тарғиб қилиш ва ижросини назорат қилиш топширилсин.
10.Қарор ижроси учун масъул шахслар сифатида туман ҳокимининг ўринбосарлари И.Абдумажидов ва М.Сафарова ҳамда Комиссия аъзолари белгилансин.
11.Мазкур Кенгаш қарорининг тўлиқ ва самарали ижро этилишини шахсан ўз зиммада қолдираман.
Кенгаш раиси САЙИДМУСАЕВ САЙИДБАХРОМ САЙИДБУРХОНОВИЧ
Фарғона вилояти, Сўх тумани,
2025 йил 17 сентябрь,
VII-13-90-11-159-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.