ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ПАХТАКОР ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
2025 йилги тасдиқланган Пахтакор тумани маҳаллий бюджетига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 148-моддасига, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6 ва 211-моддаларига асосан қарор қиламан:
1. Туман маҳаллий бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг сўровларини инобатга олиб бюджет ташкилотларининг таъминотчи, етказиб берувчи ҳамда хизмат кўрсатувчи корхоналар олдида юзага келиши мумкин бўлган кредитор қарздорликларини олдини олиш ва чораклар давомида маҳаллий бюджет ижросини сифатли якунлаш учун маблағларни ўз вақтида молиялаштирилишини таъминлаш мақсадида, 2025 йил учун тасдиқланган туман маҳаллий бюджетига иловага мувофиқ тегишли ўзгартиришлар киритилсин.
2. Туман иқтисодиёт ва молия бўлими (А.Узоқов)га маҳаллий бюджетнинг харажатлар қисмига киритилаётган ўзгартиришларни амалга ошириш вазифаси юклатилсин.
3. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Шодмонов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими в. б Х. АБДУВОХИДОВ
Жиззах вилояти, Пахтакор тумани,
2025 йил 16 сентябрь,
192-3-52-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.