ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
«Сирдарё» эркин иқтисодий зона Дирекцияси» ДУКнинг Сирдарё тумани ҳудудидан ажратилган жами 6,0 гектар ер участкасини Дирекция захира ер фондига қайтариб олиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 февралдаги «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги ЎРҚ-604-сонли қонуни, Ер кодексининг 36-моддаси 1-қисми 1-банди ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуннинг 6 ва 211-моддаларига асосан қарор қиламан:
1. «Сирдарё» эркин иқтисодий зона Дирекцияси» Давлат унитар корхонасининг 2025 йил 22 августдаги 03-140-сонли мурожаати қаноатлантирилсин.
2. «Сирдарё» эркин иқтисодий зона Дирекцияси» Давлат унитар корхонаси (И.Каримов)га, Дирекциянинг Сирдарё тумани ҳудудидаги «ЛОНГПЕНГ СТЕЭЛ СТРУСТУРЕ» МЧЖ корхонаси фойдаланишида бўлган, нотариал тартибда Дирекция захирасига қайтариб олинганлиги натижасида бўш турган 6,0 гектар ер участкасини давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш мақсадида, белгиланган тартибда Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармасига буюртма бериш мажбурияти юклатилсин.
3. Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси (Р.Нишонов), «Сирдарё» эркин иқтисодий зона Дирекцияси» Давлат унитар корхонаси буюртманомаси асосида бўш турган 6,0 гектар ер участкасини давлат мулки сифатида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказсин ҳамда вилоят ер ҳисоботига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Худжамов зиммасига юклатилсин.
Сирдарё вилояти ҳокими в. б Э. ТУРДИМОВ
Сирдарё вилояти,
2025 йил 16 сентябрь,
388-9-0-Q/25-сон