САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ҚЎШРАБОТ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Самарқанд вилояти ҳокимининг 2025 йил 11 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги «Ер участкаларини онлайн-аукцион орқали реализация қилиш ва кадастр соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини такомиллаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 559-сон қарори ижросини таъминлаш ҳақида»ги 327-7-0-Қ/25-сонли қарори тўғрисида
Аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш тизимини ислоҳ қилиш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш, уларда танлов имкониятини кенгайтириш ҳамда ерга оид мулкий ва ҳуқуқий муносабатларда барқарорликни таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
1. Самарқанд вилояти ҳокимининг 2025 йил 11 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги «Ер участкаларини онлайн-аукцион орқали реализация қилиш ва кадастр соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини такомиллаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 559-сон қарори ижросини таъминлаш ҳақида»ги 327-7-0-Қ/25-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан: кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудида жойлашган ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқаришда ушбу саноат ва тадбиркорлик зоналари дирекциялари буюртмачи ҳисобланиши;
олис ва чўл ҳудудларда ташкил этиладиган ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари рўйхати Халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарорларига асосан тасдиқланиши ва улар томонидан, заруратга кўра, тасдиқланган рўйхатга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб борилиши;
2025 йил 5 сентябрдан бошлаб олис ва чўл ҳудудларда жойлашган ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналаридаги бўш ер участкалари «1 сўм» харид қийматида электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Туманда кўп квартирали турар-жойлар қуриш учун ер участкаларини ижарага бериш бўйича аукцион ғолиби ҳамда туман ҳокимлиги билан қуйидагиларни назарда тутувчи электрон шартномани (офертани) имзолаш ҳамда ушбу шартнома «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ томонидан рўйхатга олиниши, бунда:
кўп квартирали турар-жойлар қуриш мақсадида аукцион савдосида сотилган ер участкаларининг лойиҳа олди ҳужжатларини тайёрлашга 15 кунлик, лойиҳа ишларини бажаришга икки ойлик ва қурилиш ишларини бошлашга уч ойлик муддат берилиши;
ер участкасида барпо этиладиган объектни фойдаланишга топшириш муддати;
кўп квартирали турар-жойлар қуриш учун ижарага бериш бўйича аукцион савдолари офертаси талаблари бажарилмаганда, ер участкаси белгиланган тартибда қайтариб олиниши ва такроран аукцион савдоларига чиқарилиши бўйича ўрнатилган тартибга қатъий риоя қилинишини таъминласин.
4. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Қ.Холиқулов, Ш.Хайдаров), туман Иқтисодиёт ва молия бўлими биринчи ўринбосари (М.Эсонов), туман Инвестициялар, саноат ва савдо бўлими (М.Назаров, Кадастрлар палатаси туман бўлими (А.Турдиалиев) уч ой муддатда махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ҳамда ижтимоий шериклик тўғрисидаги келишувлар ва шартномаларни амалга ошириш учун берилган ер участкаларига ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни хатловдан ўтказиш ҳамда ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилмаган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш чораларини кўрсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан:
тадбиркорлик субъектининг қурилиш ишларини бошлаш, кредит маблағларининг ажратилиши, инфратузилма тармоқларига уланиш ва лойиҳани фойдаланишга топшириш жараёнида юзага келадиган масалалари электрон платформага киритилган кундан бошлаб ўн беш кун муддатда бартараф этилмаган тақдирда, муаммоли масалалар тоифасига ўтказилиши ҳамда туман ҳокимликлари томонидан муҳокама этиб борилиши;
белгиланган муддатларда фойдаланилмаган ер участкаларини суд тартибида туман ҳокимликларининг тасарруфига қайтариш учун ҳужжатлар йиғмажилдини судга тақдим қилиш бўйича харажатлар маҳаллий бюджетнинг ортиқча бажарилган қисми ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилиши;
ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш тўғрисида суд қарори қабул қилинганда, ер участкасини такроран реализация қилишдан тушган маблағлар ҳисобидан ушбу ер участкасига бўлган ҳуқуқи бекор қилинган шахсга мазкур ер участкасини сотиб олиш учун ҳақиқатда тўлаган маблағлари қайтариб берилиши, бунда, ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ва аукцион ўтказиш билан боғлиқ харажатлар чегириб қолиниши белгиланганлиги инобатга олинсин.
6. Туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими (З.Астанов), тумандаги масъул ташкилот раҳбарлари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик мақсадларида реализация қилинган ер участкаларини иқтисодий айланмага киритиш, аукцион савдоларига қўйилган ер участкаларининг сотилиши ва лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш даражаси юзасидан тумандаги ташкилот раҳбарлари ва маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятига баҳо берилиши, бунда, иқтисодий айланмага киритилган, хусусан, қурилиш ишлари якунланиб, бинога эгалик ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган ер участкаси электрон платформада амалга оширилган лойиҳалар модулига ўтказилиши ҳамда мазкур ер участкаси тумандаги масъул ташкилот раҳбари ва ҳоким ёрдамчиси назоратидан ечилиши бўйича белгиланган тартиб асосида иш юритилишини таъминласин.
7. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Қ.Холиқулов, Ш.Хайдаров), туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими (З.Астанов), туман Иқтисодиёт ва молия бўлимининг биринчи ўринбосари (М.Эсонов), туман Инвестициялар, саноат ва савдо бўлими (М.Назров), Кадастрлар палатаси туман бўлими (А.Турдалиев)лар билан биргаликда тадбиркорлик ҳамда шаҳарсозлик мақсадларида электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиниб, иқтисодий айланмага киритилмаган ер участкаларини доимий мониторинг қилиб, амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар юзасидан ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.
8. Туман ҳокимининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин ҳамда 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб эътироф этилсин.
9. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Қ.Холиқулов, Ш.Хайдаров), туман Инвестициялар, саноат ва савдо бўлими (М.Назаров), Кадастрлар палатаси туман бўлими (А.Турдалиев) тумандаги масъул ташкилот раҳбарлар билан биргаликда 2025 йил 1 октябрга қадар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан бошқа ерлар тоифасига ўзгартирилган ер участкаларини белгиланган тартибда реализация қилиш бўйича асослантирилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
10. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари (Қ.Холиқулов, Ш.Хайдаров) зиммаларига юклатилсин.
Туман ҳокими Д. ШАКАРБОЕВ
Самарқанд вилояти, Қўшработ тумани,
2025 йил 16 сентябрь,
197-7-97-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.