15.09.2025 йилдаги 542-13-0-Q/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг «Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олиш ва ер участкаларни тўғридан-тўғри ижарага бериш тўғрисида» 2025 йил 28 апрелдаги 208-13-0-Қ/25-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция киритиш мажбурияти билан энг яхши таклифни танлаб олиш орқали тадбиркорлик субъектларига ер майдонларини узоқ муддатли ижара ҳуқуқи асосида ажратиб бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш, шунингдек, ер участкаларини ажратиш ҳужжатларини тайёрлаш ва келишиш жараёнларини рақамлаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг «Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олиш ва ер участкаларни тўғридан-тўғри ижарага бериш тўғрисида» 2025 йил 28 апрелдаги 208-13-0-Қ/25-сонли қарорига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция киритиш мажбурияти билан энг яхши таклифни танлаб олишда ер участкаларни танлаш, ажратиш ҳужжатлари «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — электрон тизим) орқали амалга оширилиши ҳисобига келишиш муддатлари ва босқичларини қисқартириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўзлари танлаган ер участкаларини ажратиб бериш бўйича таклифларини электрон тизим орқали киритиш имкониятини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳаси доирасида экологик, геологик экспертизалар ўтказиш ва бошқа турдаги рухсат бериш билан боғлиқ босқичлар бевосита ер майдони ажратиб берилгандан кейин амалга оширилишини белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олиш ва ер участкаларини тўғридан-тўғри ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом» 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олиш ва ер участкаларини тўғридан-тўғри ижарага бериш масаласини кўриб чиқиш бўйича комиссия таркиби» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг «Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олиш ва ер участкаларни тўғридан-тўғри ижарага бериш тўғрисида» 2025 йил 28 апрелдаги 208-13-0-Қ/25-сонли қарорининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-бандидаги «1-июнь санасига қадар» сўзлари «1-октябрь санасига қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига сўзлари» ««YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали» сўзлари билан тўлиқтирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-, 5- ва 6-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарор қабул қилингунга қадар Республика комиссияси қарорлари билан маъқулланган лойиҳалар бўйича ер участкаларини ажратишда «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали келишиш талаб этилмайди, шунингдек, ушбу ер участкаларида амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича давлат экология экспертизасини ўтказиш ушбу қарор билан тасдиқланган Низом асосида ер участкалари ажратилгандан сўнг ўтказилиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлик, идора ва ташкилотлар бир ой муддатда ўзлари томонидан қабул қилинган ҳужжатларини ушбу қарор талабларига мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини таъминлаш ва назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари (Жоллибеков, Тешаев ва Юсупов) зиммаларига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф. ЭРМАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 15 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
542-13-0-Q/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.