15.09.2025 йилдаги VII-13-128-11-0-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятдаги иссиқлик билан таъминловчи корхоналар томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни кўриб чиқиш ва маъқуллаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумки, Маълумки, вилоятдаги иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан шакллантирилган нархлар (тарифлар) дастлабки тарзда вилоятдаги нархларни тартибга солувчи органлар яъни Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан кўриб чиқилиб, халқ депутатлари вилоят кенгашининг тегишли қарори билан маъқулланиб, вилоят ҳокимининг тегишли қарори билан тасдиқланиб келинмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, дастлаб, вилоятдаги иссиқлик билан таъминловчи корхоналар томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2023 йил 16 январдаги VI-63-2-11-0-К/24-сонли қарори билан маъқулланиб, вилоят ҳокимининг 2024 йил 17 февралдаги 103-11-0-Қ/24-сонли қарори билан тасдиқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот учун: қарорга кўра, 1 Гкалл иссиклик энергияси «Фарғона иссиқлик манбаи» ишлаб чиқириш давлат бошқармаси хизматига аҳоли учун 67 760 сўм, бюджет ташкилотлари ҳамда бошқа улгуржи истеъмолчилар учун (ҚҚС сиз) 290 458,9 сўм ҳамда Фарғона шаҳар «Қиргули иссиқлик манбаи» МЧЖ хизматига аҳоли учун 78 650 сўм, бюджет ташкилотлари ҳамда бошқа улгуржи истеъмолчилар учун (ҚҚС сиз) 416 471,9 сўм этиб белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоровнинг 2024 йил 17 январдаги 03/1-3480-сонли топшириқномаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 9 январдаги 07/53-5-569-сонли хатига мувофиқ вилоятдаги иссиқлик билан таъминловчи корхоналар томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) қайта кўриб чиқилиб, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2024 йил 29 мартдаги VI-66-34-11-0-К/24 -сонли қарори билан янги нархлар (тарифлар) маъқулланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот учун: қарорга кўра, 2024 йил 1 сентябр кунидан 1 Гкалл иссиклик энергияси «Фарғона иссиқлик манбаи» ИЧ давлат бошқармаси хизматига аҳоли учун 89 612,9 сўм, бюджет ташкилотлари ҳамда бошқа улгуржи истеъмолчилар учун (ҚҚС сиз) 290 458,9 сўм ҳамда Фарғона шаҳар «Қиргули иссиқлик манбаи» МЧЖ хизматига аҳоли учун 104 014,6 сўм, бюджет ташкилотлари ҳамда бошқа улгуржи истеъмолчилар учун (ҚҚС сиз) 416 597,0 сўм этиб белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қўқон шаҳар Иссиқлик таъминоти» МЧЖ томонидан етказиб берилаётган иссиқлик энергияси амалдаги тарифлари эса Фарғона вилояти молия бош бошқармаси (хозирги Иқтисодиёт ва молия бошқармаси)нинг 2019 йил 15 августдаги УМ/06-09/09-сон декларасиясига асосан аҳоли учун 15 735,0 сўм, бюджет ташкилотлари ҳамда бошқа улгуржи истеъмолчилар учун (ҚҚСсиз) 122 080,9 сўм этиб белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хозирги кунда вилоятдаги ушбу иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан юқоридаги нархлар (тарифлар) амалда қўлланиб келинмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятдаги иссиқлик таъминоти корхоналари яъни Фарғона шаҳар «Қиргули иссиқлик манбаи» МЧЖ 2025 йил 17 июлдаги 157-сонли, вилоят «Иссиқликтаъминот» МЧЖ 28 июлдаги 529-сонли ҳамда «Қўқон шаҳар Иссиқлик таъминоти» МЧЖ лари 1 августдаги 30-сонли хатлар орқали халқ депутатлари вилоят Кенгашига мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги 204-сон қарори билан тасдиқланган 2024-2025 йиллардаги ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгартиришини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 1 ноябрь кунги 07/36-2-5281-сонли топшириқномаси асосида таклиф этилаётган кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) кўриб чиқиш ва маъқуллаш масаласини халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессияси кун тартибига киритилишини сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятдаги иссиқлик билан таъминловчи корхоналар томонидан таклиф этилаётган ушбу нархлар (тарифлар) нархларни тартибга солувчи органлар яъни Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси, шунингдек вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан кўриб чиқилиб, ижобий хулоса берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1011-сонли Қонунининг 13-моддасида ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, ҳудудий иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан шакллантирилган тарифлар ҳудудий нархларни тартибга солувчи органлар томонидан кўриб чиқилиши ҳамда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳрикенгашларининг қарорлари билан маъқулланганидан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан тасдиқланиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 28 январдаги 23-22-сонли буйруғи билан тасдиқланган «2025-2026 йиллар макроиқтисодий кўрсаткичларпрогнози ва давлат бюджети параметрларини амалга ошириш юзасидан Иқтисодиёт вамолия вазирлиги томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар бўйича Йўлхаритаси»нинг 75-бандида иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан аҳолига пасайтирилган тарифлар қўлланилиши ҳисобига вужудга келадиган зарарларни қоплаш учун ажратиладиган маблағларни камайтириш мақсадида, аҳоли учун иссиқлик таъминоти хизматлари тарифларини 2025 йилда 2 босқичда оширган ҳолда қайта кўриб чиқиш белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 мартдаги «Уй-жой ҳамда бино-иншоотларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-100-сонли Қарорига мувофиқ, «Иссиқликтаъминоти» АЖ таркибидаги ҳамда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида фаолият кўрсатувчи иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан Жамият билан биргаликда шакллантирилган иссиқлик таъминоти хизматлари учун нархларни (тарифларни) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси томонидан тартибга солиш белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикасининг «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунига ўзгартиришлар киритилгунга қадар барқарор иқтисодий ўсишини ҳамда Давлат бюджети параметрлари бажарилишини таъминлаш мақсадида, иссиқлик таъминоти корхоналарининг иссиқлик энергияси тарифларини ўз вақтида қайта кўриб чиқиш бўйича таклифига (29.04.2025 йил №05/53-4-9433-сон) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан розилик берилиб, вилоят ҳокимликларига иссиқлик таъминоти корхоналарининг аҳоли учун иссиқлик таъминоти хизматлари тарифларини 2025 йил усҳун белгиланган тартибда қайта кўриб чиқиш сҳораларини кўриш бўйича 2025 йил 14 майдаги 03/1-866-сонли кўрсатма хати юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, вилоятда иссиқлик таъминоти хизматларини кўрсатиш йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш, ҳудудларда иссиқлик таъминоти тизимини яхшилаш ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишларини янада жадаллаштириш, шунингдек иссиқлик таъминоти корхоналарининг молиявий барқарорлигини ошириш мақсадида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари вилоят кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фарғона шаҳар «Қиргули иссиқлик манбаи» МЧЖ 2025 йил 17 июлдаги 157-сонли, «Қўқон шаҳар Иссиқлик таъминоти» МЧЖ 2025 йил 1 августдаги 30-сонли ҳамда вилоят «Иссиқликтаъминот» МЧЖ 28 июлдаги 529-сонли хатлари маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоровнинг 2024 йил 17 январдаги 03/1-3480-сонли топшириқномаси ҳамда 2025 йил 14 майдаги 03/1-866-сонли кўрсатма хати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 9 январдаги 07/53-5-569-сонли ва 2025 йил 29 апрелдаги 05/53-4-9433-сонли хатлари ҳамда 2025 йил 28 январдаги 23-22-сонли буйруғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 4 августдаги 03/21-17/5341-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармасининг 4 августдаги 1-04/6049, 01-04/6050 ва 01-04/6052-сонли хатлари ҳамда вилоят ҳокимлигининг хулосалари инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур масала халқ депутатлари вилоят Кенгашининг «Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича» доимий комиссияси томонидан ўрганиб чиқилганлиги ва доимий комиссия мажлисида муҳокама қилиниб, вилоят Кенгаши сессияси кун тартибига киритиш тўгрисидаги қарори асос учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Фарғона шаҳар «Қиргули иссиқлик манбаи» МЧЖ, «Қўқон шаҳар Иссиқлик таъминоти» МЧЖ ҳамда вилоят «Иссиқликтаъминот» МЧЖ (кейинг ўринларда - иссиқлик билан таъминловчи корхоналар) томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) (кейинги ўринларда - тарифлар) иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, тарифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси томонидан қайта белгиланган (тартибга солинган) кунга қадар қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Шу муносабат билан, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2024 йил 29 мартдаги VI-66-34-11-0-К/24-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки мазкур қарор билан маъқулланган тарифлар вилоят ҳокимининг тегишли қарори билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур кенгаш қарори билан маъқулланган тарифлар иссиқлик билан таъминловчи корхоналар томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун шартномалар тузиш ҳамда тўловлар ундириш учун асос ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Иссиқлик билан таъминловчи корхоналар (И.Сотволдиев, Н.Тожибоев ва Х.Хўжақулов) аҳоли ва бошқа улгуржи истеъмолчиларга иссиқлик таъминоти шартномасида назарда тутилган хажмда ва нормаларда иссиқлик энергиясини белгиланган тартибда сифатли етказиб бериш, бунда, етказиб беришда юз берган аварияларнинг олдини олиш ёки бартараф этиш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўриш, иссиқлик энергияси етказиб беришни сабабсиз тўхтатишга йўл қўймаслик, узиб қўйиш сабаблари тўғрисида дархол истеъмолчиларни олдиндан хабардор қилиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Давлат молиявий назорати инспекцияси Фарғона вилояти бошқармаси (Э.Усмонов), Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси (З.Рўзалиев), Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси (А.Холматов) мазкур Кенгаш қарори билан маъқулланган нархлар (тарифлар)ни (бу бўйича вилоят ҳокимининг тегишли қарори расман эълон қилингандан кейин) иссиқлик билан таъминловчи корхоналар томонидан қўллаб борилиши, нархларнинг асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш юзасидан ўрнатилган тартибда назорат тадбирларини олиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати (М.Сулаймонов), иссиқлик билан таъминловчи корхоналар билан биргаликда вилоят телерадиокомпанияси ҳамда вилоятдаги бошқа оммавий ахборот воситаларида, ҳокимлик муассислигидаги газеталарда (вилоят ҳокимининг тегишли қарори расман эълон қилингандан кейин икки кундан кечикмай) вилоятдаги иссиқлик билан таъминловчи корхоналар томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни эълон қилиниши ҳамда ҳокимликларнинг расмий веб-сайтларига жойлаштирилишини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ушбу қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг «Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича» доимий комиссияси (Р.Камолов) ҳамда вилоят ҳокиминиг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Х.Долимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси КОМИЛОВ ХОЛМАТЖОН АДИЛОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилояти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 15 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-13-128-11-0-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.