ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҚУВА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида
Қува тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2021 йил 15 декабрдаги «Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисидаги» 623-сонли мурожатига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги «Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5-боб 39-банди ва Маҳаллий Давлат хокимияти тўғрисидаги Қонуннинг 6, 25-моддаларига мувофиқ қарор қиламан:
1. Қува тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2025 йил 1 февралдаги «Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисидаги» таклифлари маъқуллансин.
2. Қува тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги ҳар бир таълим муассасаларига ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш жадвали иловага мувофиқ маъқуллансин.
3. «Қува ҳаёти» газетаси тахририяти (З.Алиева), Қува туман хокимлигининг Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими (Р.Ўринбоев): мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва хокимлик веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман хокими ўринбосари У.Солижонов ва Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Д.Юнусовлар зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими Х. УМАРОВ
Фарғона вилояти, Қува тумани,
2025 йил 12 сентябрь,
245-11-156-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.