ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ДЕНОВ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Денов туманидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш, тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги «Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш, ер ресурсларини хатловдан ўтказиш ҳамда яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқотларни ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 299-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда туман ҳокимининг 2025 йил 15 мартдаги 39-8-111-Ф/25-сонли фармойишига асосан Республика аэрогеодезия маркази Сурхондарё ҳудудлараро бўлинмаси томонидан Сурхондарё вилояти Денов тумани ҳудудидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ишлари якунига кўра туманнинг умумий периметри 180440.85 метр, туман умумий майдони 82450,77 гектар эканлиги аниқланди.
Жумладан:
1. Анбарсой қишлоғининг умумий периметри 35522,10 метр, умумий майдони 2999,19 гектар.
2. Бинокор қишлоғининг умумий периметри 19637,29 метр, умумий майдони 1043,50 гектар.
3. Даҳана қишлоғининг умумий периметри 42265,21 метр, умумий майдони 3037,76 гектар.
4. Денов қишлоғининг умумий периметри 28603,51 метр, умумий майдони 1457,26 гектар.
5. Фарғона қишлоғининг умумий периметри 28883,81 метр, умумий майдони 1622,48 гектар.
6. Ҳазорбоғ қишлоғининг умумий периметри 58469,19 метр, умумий майдони 5885,01 гектар.
7. Кенагас қишлоғининг умумий периметри 66982,99 метр, умумий майдони 7545,64 гектар.
8. Пистамозор қишлоғининг умумий периметри 45526,00 метр, умумий майдони 2537,77 гектар.
9. Қизилжар қишлоғининг умумий периметри 50252,96 метр, умумий майдони 3686,77 гектар.
10. Тортувли қишлоғининг умумий периметри 32936,91 метр, умумий майдони 3012,19 гектар.
11. Хайробод қишлоғининг умумий периметри 59853,43 метр, умумий майдони 3589,08 гектар.
12. Холчаён қишлоғининг умумий периметри 33280,95 метр, умумий майдони 1308,20 гектар.
13. Янгиобод қишлоғининг умумий периметри 42197,27 метр, умумий майдони 2909,91 гектар.
14. Янгизамон қишлоғининг умумий периметри 21849,13 метр, умумий майдони 1775,47 гектар.
15. Сина қишлоғининг умумий периметри 134359,41 метр, умумий майдони 32506,44 гектар.
16. Юрчи қишлоғининг умумий периметри 42298,55 метр, умумий майдони 3749,57 гектар.
17. Денов шаҳрининг умумий периметри 26897,39 метр, умумий майдони 1458,31 гектар.
18. Даҳана шаҳарчасининг умумий периметри 9247,49 метр , умумий майдони 136,52 гектар
19. Дўстлик шаҳарчасининг умумий периметри 7527,84 метр, умумий майдони 209,27 гектар
20. Жаматак шаҳарчасининг умумий периметри 4882,31 метр, умумий майдони 105,22 гектар.
21. Номозгоҳ шаҳарчасининг умумий периметри 7674,46 метр, умумий майдони 155,83 гектар.
22. Пахтакураш шаҳарчасининг умумий периметри 10860,72 метр, умумий майдони 211,34 гектар.
23. Қизилжар шаҳарчасининг умумий периметри 9562,17 метр, умумий майдони 173,44 гектар.
24. Хитоян шаҳарчасининг умумий периметри 12579,88 метр, умумий майдони 332,54 гектар.
25. Холчаён шаҳарчасининг умумий периметри 8057,95 метр, умумий майдони 171,91 гектар.
26. Янги Ҳазорбоғ шаҳарчасининг умумий периметри 14588,03 метр, умумий майдони 330,59 гектар.
27. Янгиобод шаҳарчасининг умумий периметри 7697,67 метр, умумий майдони 171,74 гектар.
28. Юрчи шаҳарчасининг умумий периметри 12344,78 метр, умумий майдони 327,84 гектар.
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 24-моддасига асосан Республика агрогеодезия маркази Сурхондарё ҳудудлараро бўлинмаси ер тузиш ва комплекс лойиҳалаш бўлими бошлиғи Ф.Хўжамуродовнинг ахборотини тинглаб, муҳокама қилиниб, халқ депутатлар Денов тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девони ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш Марказининг 2025 йил 5 июндаги №22-06/2399-сонли хати маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги «Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш, ер ресурсларини хатловдан ўтказиш ҳамда яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқотларни ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 299-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Республика агрогеодезия маркази Сурхондарё ҳудудлараро бўлинмаси ер тузиш ва комплекс лойиҳалаш бўлими бошлиғи Ф.Хўжамуродовнинг Денов туманининг маъмурий-ҳудудий бирликлари чегараларини белгилаш тўғрисидаги ахбороти ҳамда Республика аэрогеодезия маркази Сурхондарё ҳудудлараро бўлинмаси томонидан Сурхондарё вилояти Денов тумани ҳудудидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш бўйича бажарилган ишларнинг якуний натижаларини кўриб чиқиш юзасидан Денов тумани комиссиясининг 2025 йил 21 апрелдаги 01-06/7-сонли йиғилиш баёни тасдиқлансин.
3. Халқ депутатлар Денов тумани Кенгашининг 2025 йил 13 майдаги «Денов туманидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш тўғрисида» VII-9-54-8-111-К/25-сон қарори бекор қилинсин ва ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Халқ депутатлари туман Кенгашининг мазкур қарори туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
5. Ушбу қарорнинг тасдиғи халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашидан сўралсин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси АБРОРОВ ИЛХОМ ИБРАХИМОВИЧ
Сурхондарё вилояти, Денау тумани,
2025 йил 11 сентябрь,
VII-11-83-8-111-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.