ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АМУДАРЁ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Амударё тумани маҳаллий бюджетига киритиладиган ўзгартиришлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Бюджет кодекси»нинг 27, 148-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги ҳудудларда 2025 йилда «Тежамкорлик ва барқарорликни таъминлаш» тамойили асосида бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги мажлисининг 6-сонли баёнига кўра Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 24-моддасига асосан халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши қарор қилади:
1. Амударё туман Иқтисодиёт ва молия бўлимининг 2025 йил 22 августдаги ЖЖ/01-03-29/144-сонли хатига кўра туман маҳаллий бюджети ҳисобидан маблағ билан таъминланадиган бюджет ташкилотларининг 2025 йил давомида иш ҳақи ва иш ҳақи ажратмалари тўловларига 3 876.1 млн сўм, шундан иш ҳақига 3 107.1 млн сўм, иш ҳақи ажратмасига 769.0 млн сўм етишмаслиги прогнози маълум бўлганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Амударё тумани маҳаллий бюджети параметрларида кўзда тутилган харажатларнинг бюджет тақсимловчилари кесимида ўзгартириладиган ҳамда мақбуллаштириладиган маблағлар, шунингдек, харажатлар сметаларига киритилган ўзгартиришлар миқдори 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ф.Юсупов) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси ХОЖАМЕТОВ САБИР ЖАББАРБЕРГАНОВИЧ
Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани,
2025 йил 10 сентябрь,
VII-12-83-13-181-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.