ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УЙЧИ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Уйчи туманидаги географик обектларни номларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбек тилининг давлат тили сифатида нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2019 йил 21 октябрдаги ПФ-5850-сон фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Мамлакатда давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2020 йил 20 январдаги 34-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг 2022 йил 20 октябрдаги 08-09147-сонли «Географик обектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларини давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясининг йиғилиш баёни» ижросини таъминлаш мақсадида туман комиссияси берган хулосасига асосан Уйчи туманидаги 1 та истироҳат боғи ва 1 та хотира ҳиёбони, 2 та зиёратгоҳ ҳамда 4 та қабристон объектлари тасдиқлаш тўғрисидаги таклифини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши, қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг 2025 йил апрелдаги 05-19-6498-сонли эксперт хулосаси маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Уйчи туманидаги 8 та обектлар номлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман статистика бўлими (З.Раҳматов), кадастр агентлиги (Н.Бойқўзиев), туман қурилиш бўлими (Б.Ўринов), ободонлаштириш бошқармаси (А.Раҳматилла), бошқа тегишли мутасадди давлат органлари билан биргаликда номлари иловада кўрсатилган географик обектларни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш ва электрон базани шакллантириш, иш юритиш ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ барча тадбирларни амалга оширсинлар.
4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5. Мазкур қарор ижросини назорати қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (А.Муйдинов) зиммасига юклатилсин юклатилсин.
Кенгаш раиси МУСАЕВ ШУХРАТ МИРСОДИҚОВИЧ
Наманган вилояти, Уйчи тумани,
2025 йил 9 сентябрь,
VII-10-84-6-86-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.