БУХОРО ВИЛОЯТИ ПЕШКУ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Бухоро вилояти ҳокимининг 2025 йил 3 сентябрдаги «Бухоро вилояти маҳаллий бюджетининг 2025 йил даромадлар ва харажатлар режасига киритилган ўзгартиришларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 427-2-0-Қ/25-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида
Бухоро вилояти ҳокимининг 2025 йил 3 сентябрдаги «Бухоро вилояти маҳаллий бюджетининг 2025 йил даромадлар ва харажатлар режасига киритилган ўзгартиришларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 427-2-0-Қ/25-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 28-, 143- ва 148-моддалари ва Пешку тумани иқтисодиёт ва молия бўлимининг 2025 йил 4 сентябрдаги 02-32/235-сон хатига асосланиб қарор қиламан:
1. Бухоро вилояти ҳокимининг 2025 йил 3 сентябрдаги «Бухоро вилояти маҳаллий бюджетининг 2025 йил даромадлар ва харажатлар режасига киритилган ўзгартиришларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 427-2-0-Қ/25-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Пешку тумани маҳаллий бюджетининг 2025 йил ижроси жараёнида:
умумий ҳажми ўзгармаган ҳолда туман маҳаллий бюджетининг айрим солиқ турлари кесимида даромадлар прогноз режасига киритилган ўзгартиришлар 1-иловага мувофиқ;
ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларига туман бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари ҳамда маҳаллий бюджет харажатлари режасига нисбатан 10 фоиздан кам миқдордаги тегишли ўзгартиришлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман иқтисодиёт ва молия бўлими (М.Эргашев)га:
маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатлари режасига киритилган ўзгартиришларни даврий ҳисоботларда ва маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбаларини аниқлашда ҳисобга олиш;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2025 йил 7 октябрда 3558-сон билан рўйхатдан ўтказилган йўриқнома талабларига асосан киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги маълумотнома-билдиришномаларни тегишли ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилари ва бюджет ташкилотларига дастурий мажмуа орқали юборилишини таъминлаш топширилсин.
4. Ушбу қарор халқ депутатлари Пешку тумани кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.
5. Мазкур қарор ижросининг назорати Пешку тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи О.Эргашев зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими Ҳ. Ҳ. ДАВЛАТОВ
Бухоро вилояти, Пешку тумани,
2025 йил 9 сентябрь,
331-2-39-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.