08.09.2025 йилдаги VII-20-154-9-0-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятда «Иссиқлик таъминоти» МЧЖ томонидан иссиқлик энергияси ва иссиқ сув етказиб бериш хизматлари учун тарифлар (нархлар)ни маъқуллаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6, 24-моддаларига, 2024 йил 24 декабрдаги «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1011-сон қонунининг 13-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 204-сон қарорига, 2025 йил 31 июлдаги Сирдарё вилояти «Иссиқлик таъминоти» МЧЖнинг (бундан буён матнда-МЧЖ деб юритилади) 19-сонли, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармасининг 2025 йил 1 июлдаги 02-08/1082-сонли, вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 31 июлдаги 04/17/38-683-сонли хатларини муҳокама қилиб, вилоятда иссиқлик энергияси ва иссиқ сув таъминоти хизматлари тарифларини тартибга солиш мақсадида Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1011-сон қонуни ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. МЧЖнинг 2025 йил 31 июлдаги 19-сонли, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармасининг 2025 йил 1 июлдаги 02-08/1082-сонли ва вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 31 июлдаги 04/17/38-683-сонли хатлари маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган ҳамда мутасадди ташкилотлар томонидан иссиқлик энергияси ва иссиқ сув таъминоти хизматлари тарифларини тартибга солиш юзасидан тақдим этилган хулосалар асосида 2024, 2025 йиллар куз-қиш мавсумида иситиш хизматлари тариф нархлари иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. МЧЖ раҳбари (А.Исломов) марказий қозонхоналар ўрнатилган туман ва шаҳарларда аниқ манзилли ва муддатли режа-график асосида аҳоли ўртасида иссиқлик энергияси ва иссиқ сув таъминоти учун онлайн тўловларни амалга ошириш бўйича турли шаклдаги семинарлар ташкил этсин ва натижаси юзасидан жорий йилнинг якунига қадар Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашига ёзма ахборот киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сирдарё вилояти телерадиокомпанияси (З.Дархонов), «Янги Сирдарё» ва «Новая Сырдаря» газеталари таҳририяти (Б.Боймуродов)га соҳада амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вилоят ҳокимлиги, МЧЖ раҳбари А.Исломовга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунининг 211-моддасига мувофиқ вилоятда иситиш хизматлари тариф нархларини қонун ҳужжатлари асосида кўриб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари вилоят Кенгаши Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси А.Бобобеков зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси АХМЕДЖАНОВА ПОКИЗА ШАВКАТОВНА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилояти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 8 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-20-154-9-0-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.