САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ПАСТДАРҒОМ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Самарқанд вилояти ҳокимининг 2024 йил 26 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 ноябрдаги «Зулфия номидаги Давлат мукофотига талабгорларни танлаш ва уларнинг ҳужжатларини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 731-сон қарори ижросини таъминлаш ҳақида»ги 344-7-0-Қ/24-сон қарори тўғрисида
Самарқанд вилояти ҳокимининг 2024 йил 26 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 ноябрдаги «Зулфия номидаги Давлат мукофотига талабгорларни танлаш ва уларнинг ҳужжатларини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 731-сон қарори ижросини таъминлаш ҳақида»ги 344-7-0-Қ/24-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-, 25-моддаларига асосан, қарор қиламан:
1. Самарқанд вилояти ҳокимининг 2024 йил 26 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 ноябрдаги «Зулфия номидаги Давлат мукофотига талабгорларни танлаш ва уларнинг ҳужжатларини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 731-сон қарори ижросини таъминлаш ҳақида»ги 344-7-0-Қ/24-сон қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан қуйидагиларни назарда тутувчи Зулфия номидаги Давлат мукофотига талабгорларни танлаш ва уларнинг ҳужжатларини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқланганлиги инобатга олинсин:
- талабгорларга қўйиладиган талаблар ва уларнинг ютуқлари, илмий-ижодий ва амалий ишларини баҳолаш мезонлари;
- талабгорларни танлаш бўйича туман (шаҳар), ҳудудий ва республика комиссиялари фаолиятини ташкил этиш;
- талабгорларнинг ҳужжатларини тақдим этиш ва уларни расмийлаштириш тартиби.
3. Зулфия номидаги Давлат мукофотига талабгорларни танлаш бўйича туман комиссияси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Туман Оила ва хотин-қизлар бўлими манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда:
- ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида жамоатчилик ўртасида тушунтириш ишларини амалга оширсин;
- мазкур қарор талаблари асосида ишларни ташкил этсин ҳамда қабул қилинган ҳуқуқий тусдаги ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Зулфия номидаги Давлат мукофотига талабгорларни танлаш бўйича туман комиссияси аъзолари мазкур қарор талаблари асосида ишни ташкил этсин.
6. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н.Кораева зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими Ш. РАХМАНОВ
Самарқанд вилояти, Пастдарғом тумани,
2025 йил 4 сентябрь,
236-7-101-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.