ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШАҲРИСАБЗ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Шаҳрисабз шаҳар маҳаллий бюджетининг 2025 йил молия йили мобойнида харажатлар қисмига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 27-моддаси ҳамда148-моддасига мувофиқ шаҳар маҳаллий бюджетидан маблағ олувчи бюджет муассасалари ва ташкилотларининг харажатлар сметаларига 2025 йил молия йилида ўзгартиришлар киритишни тасдиқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6, 24-моддаларига асосан, халқ депутатлари Шаҳрисабз шаҳар Кенгаши қарор қилади:
1. Шаҳар маҳаллий бюджетидан маблағ олувчи бюджет муассасалари ва ташкилотларининг харажатлар сметаларига 2025 йил молия йили мобойнида харажатлар қисмига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифи инобатга олинсин.
2. Шаҳар маҳаллий бюджетидан маблағ олувчи бюджет муассасалари ва ташкилотларининг 2025 йил молия йилида харажатлар сметаларига ўзгартиришлар киритиш 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий услоҳатлар масалалари бўйича доимий комиссияси Ж.Каримов ҳамда шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Узоқов зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси БУРИЕВ ШЕРЗОД АҲАДОВИЧ
Шаҳрисабз ш.,
2025 йил 3 сентябрь,
VII-14-93-4-209-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.