ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ФУРҚАТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Фурқат туманида Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2019 йил 14 сентябрдаги «Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 2736-III/КҚ-592-III-сон Қўшма қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан Халқ депутатлари Фурқат туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2019 йил 14 сентябрдаги «Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 2736-III/КҚ-592-III-сон Қўшма қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишни тартибга солиш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгаши ҳузурида тўйлар, оилавий тантаналар маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Комиссия аъзоларига барча маросимларни тасдиқланган мазкур қарор ҳамда амалдаги қонунчилик асосида миллий қадриятларга мос, ихчам ва камхарж ўтказишга эришиш учун барча чораларни кўрсин.
4. Фурқат туман ҳокимининг барча ўринбосарлари Фурқат туман ҳудудида ўтказиладиган тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ва бошқа тадбирларнинг ўтиш ҳолати устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, маҳалла еттилиги, фаол нуронийлар, ҳожи ота ва ҳожи оналар, тўй ва маросимларни ихчам, исрофгарчиликсиз ва белгиланган талаблар асосида ўтказиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, ва ижросини таъминлаш учун маъсул этиб белгилансин.
Бунда, замон талабидан келиб чиқиб тўйлар, оилавий тантаналар маросимларда 200 нафаргача, мазкур тадбирлар муносабати билан ош бериш маросимида 250 нафаргача киши қатнашиши, қўшалоқ тўйларда 250 нафаргача, у билан боғлиқ ош бериш маросимида 300 нафаргача киши қатнашиши кераклиги, дафн этиш ва мотам маросимлари кўпи билан уч кун мобайнида чекланмаган миқдордаги фуқаролар иштирокида ўтказилиши мумкинлиги, тўй ўтказувчи шахслар тўйдан камида бир ҳафта олдин яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини хабардор қилиши, келин- куёвнинг тўйхонага келиши ва кетиши билан боғлиқ оилавий тадбирларда 3-тадан кўп бўлган енгил автомашинадан ёки жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи бошқа транспорт воситаларидан фойдаланмаслик бу борада шуҳратпарастлик, дабдабабозлик ва исрофгарчиликка йўл қўймаслик, миллий анъаналарга ёт, одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган турли шоуларни, ортиқча вақт ва харажат талаб қиладиган тўйлар, оилавий тантаналардан олдинги, тадбир давомидаги ва ундан кейинги қўшимча расм-русумларни («куёв навкари», «келин навкари», «чорлар», «ота кўрди», «сеп ёйди», «қуда чақирди», «куёв чақирди», «келин чақирди», «тоғора юбориш» ва ҳоказоларни) ўтказишга йўл қўймаслик белгиланганлиги аҳолига етказилсин.
5. Туман бошимом хатиби (Р.Нуралиев)га:
Тўйлар, оилавий тантанлар, марака ва маросимлар давомида муқаддас динимиз талабларига зид бўлган турли одат ва расм-русумлар ўтказилишининг олдини олиш бўйича қўшимча чораларини кўрсин, бу борада туман ҳудудларида фаолият кўрсатаётган имом хатиблар масъулиятини янада кучайтирсин. Шарий никоҳлар, вояга етмаган қизларни турмушга бериш, яқин қариндошлар ўртасида никоҳ қилиш ман этилганлиги бўйича туман бош имом хатиби ҳар бир маҳаллада-масжидларда, жума номозларида тарғибот маъруза қилиб бориш, вояга етмаганларга никоҳ ўқиш мумкинмаслиги акс ҳолда қонунда белгиланган жазо борлиги ҳақида огоҳлантириш бериб бориш топширилсин.
6. Туман ҳокими ўринбосари (А. Аъзамов) ҳамда туман бош имом хатиби (Р.Нуралиев)га:
Фурқат тумани ҳудудидаги имом хатиб, расмий норасмий муллалар, маҳаллага бириктирилган уч нафар фаол нуронийлар, МФЙ еттилиги билан биргаликда тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар давомида муқаддас динимиз талабларига зид бўлган турли одат ва расм-русумлар ўтказилишининг олдини олиш, хусусан дафн этиш маросимлари билан боғлиқ ортиқча тадбирларни («етти», «пайшанбалик», «Жумалик» «қирқ», «йил оши», «пул тарқатиш», «мато улашиш», инсон ҳаётлигида эҳсон «дафн маросимини» ва ҳоказоларни) ўтказиш, бу борада шуҳратпарастлик, дабдабабозлик ва исрофгарчиликка қатъий йўл қўймаслик юзасидан ишларни олиб бориш ҳамда тегишли чораларини кўрсин.
7.Ҳоким ўринбосари (А. Аъзамов) ва нуронийлар жамғармаси туман бўлими (Р.Мелиқўзиев)ларга:
миллий анъаналарга ёт, одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган турли шоуларни, ортиқча вақт ва харажат талаб қиладиган тўйлар, оилавий тантаналардан олдинги, тадбир давомидаги ва ундан кейинги қўшимча расм-русумларни («куёв навкари», «келин навкари», «чорлар», «ота кўрди», «сеп ёйди», «қуда чақирди», «куёв чақирди», «келин чақирди», «тоғора юбориш» ва ҳоказоларни) ўтказишга йўл қўйилмаслик, Шунингдек шаърий никоҳлар, вояга этмаган қизларни турмушга бериш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳни ман этиш юзасидан тегишли ишларни амалга оширсин.
8. Туман ҳокими ўринбосари (А. Аъзамов), туман бош имом хатиби (Р.Нуралиев), Республика Манавият ва марифат маркази туман бўлинмаси раҳбари (А.Эргашев)ларга:
Фурқат туманинг маҳаллаларида «эҳсонни фақат зиёфат кўринишида эмас, ўша зиёфатга кетадиган маблағни муҳтож оилаларга, ободонлаштириш ишларига, ёшларга илм-маърифат тарқатиш масканларига сарф қилса нур устига аъло нур бўлиши, марҳумлар дафнидан кейин одат тусига айланган «7, 20, 40, йил» ҳайит кунларидаги фотиҳахонлик каби маросимларнинг шаръий эмаслиги, балки бидъат ишлардан эканлиги, киши вафот этгандан сўнг таъзия 3 кун эканлиги, катта харажатлар эвазига амалга ошириладиган худойи, маъракалар ўрнига марҳумлар руҳини шод этиш учун муҳтож оилаларга ёки ободончилик ишларига моддий ёрдам кўрсатиш афзалигини юзасидан тарғибот ишларни олиб борсин.
9. Туман ҳокимининг ўринбосари (А. Аъзамов), Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси туман бўлими бошлиғи (А.Эрматов)ларга:
Маҳалла фуқаролар йиғининг еттилиги билан биргаликда, «Тумандаги маҳаллаларда тўйлар, оилавий тантаналар, дафн ва маърака маросимларини ўтказилишини тартибга солиш юзасидан» тегишли қарор ижросини бажармаган маърака маросимларини ортиқча исрофгарчилик ҳолатда ўтказувчи хонадон эгаларига қонунда белгиланган жавобгарлик чораларини кўрсин ҳамда маърака маросимларни ортиқча исрофгарчилик ҳолатда ўтказишга йўл қўйган маҳалла фуқаролар йиғини маъсулларига белгиланган тартибда жазо чораларини кўрсин.
10. Тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва маҳалла еттилигига ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ва меҳнат жамоаси ўртасида кенг тарғиб қилиш ва ижросини таъминлаш учун маъсул эканлиги белгилансин.
11. Туман ИИБ, Туман ЙҲХБ билан биргаликда тўйлар, оилавий тантанлар, марака ва маросимлар ўтказилишида жамоат тартиби ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигига жиддий хавф солиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларни олдини олиш чораларини доимий равишда кўриб борсин.
12. Фурқат туман ҳокимлиги ахборот хизматига тўйлар, оилавий тантаналар, марака ва маросимларни ўтказиш тартибига риоя этилиши ҳолати, урф-одатларимиз ва анъаналаримизнинг ҳақиқий моҳияти ҳамда аҳамиятини кенг халқ оммасига мунтазам етказиб бориш тавсия этилсин.
13. Тўйлар, оилавий тантаналар, марака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқларштириш бўйича туман комиссияси тўйлар, оилавий тантаналар, марака ва маросимлар ўтказилишининг доимий мониторингини амалга ошириб борсин ва униниг натижаларига кўра тегишли таклифларни туман Кенгашига киритиб борсин.
14. Мазкур қарорни ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг барча доимий комиссияларига, ижросини таъминлаш туман ҳокимининг барча ўринбосарлари зиммаларига юклатилсин.
Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгаши раиси АСРОНКУЛОВ ЭЛЁРБЕК МАДАМИНОВИЧ
Фарғона вилояти, Фурқат тумани,
2025 йил 2 сентябрь,
VII-10-78-11-164-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.