02.09.2025 йилдаги VII-16-94-2-38-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚОРОВУЛБОЗОР ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қоровулбозор тумани маҳаллий бюджетининг 2025 йил I ярим йиллик ижроси ҳамда даромадлар ва харажатлар режасига киритилган ўзгартиришлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 27-моддасига асосан туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил I ярим йилли ижроси ҳамда даромадлари ва харажатлари режасига ўзгартиришлар киритиш юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари — туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг ҳисоботини тасдиқлаш учун Халқ депутатлари туман Кенгаши муҳокамасига киритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳисоб-китобларга кўра, 2025 йил I ярим йилликда туман маҳаллий бюджетининг даромадлари 29.2 млрд.сўмни ташкил этиб, ижроси 101.2 фоизга таъминланган. Ҳисобот даврида туман маҳаллий бюджети харажатлари жами 43.0 млрд.сўм бўлиб, шундан тумандаги ижтимоий соҳа харажатлари 13.3 млрд.сўм ёки 30.9 фоизни ташкил этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 143 ва 147-моддаларида бюджет ижроси жараёнида 2025 йил I ярим йилликда маҳаллий бюджет даромадлари прогноз кўрсаткичлари ҳамда бюджет параметрлари доирасида харажатлар режасига тегишли ўзгартиришлар киритиш назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 25 февралдаги 03-03/1-4456-сон йиғилиш баённомаси ижросини туманда ўз вақтида таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда. маҳаллий бюджетлардаги паст самарали харажатлар мақбуллаштирилган ва бюджет ташкилотларининг иш ҳақи ва ижтимоий солиқ тўловлари бўйича йил якунигача кутилаётган харажатларни қоплашга йўналтириш белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 27 ва 126-моддаларига асосан туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил I ярим йиллик ижроси ҳамда даромадлар ва харажатлар режасига ўзгартиришлар киритиш юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари — туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Ғ.Ниёзовнинг ҳисоботни тинглаб, юқорида баён этилганларга ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари Қоровулбозор тумани Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари — туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Ғ.Ниёзовнинг Қоровулбозор тумани маҳаллий бюджетининг 2025 йил I ярим йиллик ижроси ҳамда даромадлар ва харажатлар режасига киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
·туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил I ярим йиллик даромадлар ижроси бўйича асосий кўрсаткичлар 1-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
·туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил I ярим йиллик даромадлар режасига киритилган ўзгартиришлар бўйича асосий кўрсаткичлар 2-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
·туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил I ярим йиллик харажатлар режасига киритилган ўзгаришлар бўйича асосий кўрсаткичлар 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман солиқ инспекцияси (А.Латипов)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
·2025 йил учун белгиланган даромадлар прогноз режа кўрсаткичлари барча солиқ турлари кесимида тўлиқ бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
·бюджет даромадлари базасини кенгайтириш ҳамда маҳаллий бюджетга қўшимча солиқ тушириш манбаларини аниқлаш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишни таъминлаш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман иқтисодиёт ва молия бўлими ҳамда туман Ғазначилик хизмати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
·туман маҳаллий бюджет параметрларида кўзда тутилган харажатларни. хусусан биринчи даражали тўловларни ўз вақтида молиялаштирилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
·бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши ҳамда бюджет интизомига қатъий риоя этилиши устидан назорат ўрнатилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари — туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Ғ.Ниёзовга ҳамда тумандаги тегишли бюджет ташкилотлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
·туман маҳаллий бюджетидан ажратилган маблағларнинг Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни талаблари асосида белгиланган тартибда мақсадли сарфланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
·инфратузилма обектларида белгиланган тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш ва фойдаланишга топширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш туман ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Ғ.Ниёзовга ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестисиялар ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича доимий комиссияси (Ш.Сувонов) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси ҲАМРОЕВ ЎТКИР ШОМАҲМАДОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилояти, Қоравулбозор тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 2 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-16-94-2-38-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.