02.09.2025 йилдаги VII-16-98-2-38-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚОРОВУЛБОЗОР ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қоровулбозор тумани маҳаллий бюджетининг ижроси жараёнида мақбуллаштирилган харажатлар ҳисобига бўшаб қолган маблағларни қўшимча манбалари сифатида йўналтириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 126-моддасига асосан маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорларига асосан йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 119-моддасига асосан туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил ижроси жараёнида мақбуллаштирилган харажатлар ҳисобига бўшаб қолган маблағларни қўшимча манба сифатида йўналтириш бўйича туман ҳокимлигидан таклифлар халқ депутатлари туман Кенгашига киритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз навбатида, ушбу таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 29 ноябрдаги КҚ-5-V-сонли қарорига асосан жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун белгиланган тартибда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари («регулатион.гов.уз») порталига жойлаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 27 ва 119, 126-моддалари ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Қоровулбозор тумани Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари - туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Ғ.Ниёзовнинг таклифларига асосан Қоровулбозор тумани маҳаллий бюджети ижроси жараёнида харажатларни мақбуллаштириш ҳисобига бўшаб қолган маблағларни туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари сифатида шаклланганлиги муносабати билан ушбу маблағлар ҳисобидан туманда ижтимоий-иқтисодий аҳамиятдаги тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш учун иловага мувофиқ йўналтиришга розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман иқтисодиёт ва молия бўлими ҳамда туман Ғазначилик хизмати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги бюджет қонунчилиги талаблари асосида мақбуллаштирилган харажатлар ҳисобига бўшаб қолган маблағларни туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил қўшимча манбалари сифатидайўналтириш юзасидан тегишли ўзгартиришларни белгиланган тартибда киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши юзасидан тизимли мониторинг юритиш, иқтисод қилинган маблағларни туман бюджетига қайтариш бўйича таклифларнинг киритилишини таъминлаш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш туман ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Ғ.Ниёзовга ҳамда ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестисиялар ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича доимий комиссияси (Ш.Сувонов) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси ҲАМРОЕВ ЎТКИР ШОМАҲМАДОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилояти, Қоравулбозор тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 2 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-16-98-2-38-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.