ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КОГОН ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Когон шаҳар маҳаллий бюджетининг 2025 йил параметрларининг даромадлари ва харажатларига ўзгаритиришлар киритиш тўғрисида
Шаҳарнинг 2025 йилги тасдиқланган бюджет параметрлари харажатлар қисмидаги 80 млрд. 360.9 млн.сўмлик маблағларга қўшимча ўзгартиришлар киритиш ҳисобига 85 млрд. 274.8 млн.сўм аниқланган режа белгиланган. Аниқроғи маҳаллий бюджетнинг харажатлари жорий йил бошида аниқланган эркин қолдиқ маблағлари (1 млрд. 268.0 млн.сўм) ҳамда юқори бюджетдан ажратилган маблағлар ҳисобига жами 3 млрд. 373.8 млн.сўм ёки 6 фоизга кўпайтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 148-моддасига, Ўзбекистон Республикаси «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддасига мувофиқ Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши қарор қилади:
1. Когон шаҳар иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг ўринбосари Н.Эшмуродовнинг, Когон шаҳар маҳаллий бюджетининг 2025 йил параметрларининг даромадлари ва харажатларига ўзгаритиришлар киритиш тўғрисидаги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Когон шаҳар маҳаллий бюджетининг 2025 йил параметрларининг даромадларига киритилган ўзгартиришлар 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Когон шаҳар маҳаллий бюджетининг 2025 йил параметрларининг харажатларига киритилган ўзгартиришлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Когон шаҳар иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг ўринбосари (Н.Эшмуродов), шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи билан биргаликда:
шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда даромадлар прогноз режа кўрсаткичларини сўзсиз ижросини таъминлаш чораларини кўриш. Бунда, прогноз режани ҳар бир солиқ тури кесимида тўлиқ бажарилишини таъминлаш;
бюджет даромадлари базасини кенгайтириш ҳамда маҳаллий бюджетга қўшимча солиқ тушириш манбаларини аниқлаш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш;
маҳаллий бюджет параметрларида кўзда тутилган харажатларни, хусусан биринчи даражали тўловларни ўз вақтида молиялаштирилишини таъминлаш;
бюджет даромадлари ва харажатлари режасига ўзгартиришларни белгиланган тартибда ҳисобга олиш, тегишли ҳудудий бюджет маблағ олувчиларнинг харажатлар миқдоридаги аниқлик киритиш;
бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши ҳамда бюджет интизомига риоя этилиши устидан назорат ўрнатиш топширилсин.
5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссия раиси Ж.Дўстов зиммасига юклатилсин.
6. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси ТЎРАБОЕВ МИРШАКАР МУЗАФФАРОВИЧ
Бухоро вилояти, Когон шаҳар,
2025 йил 30 август,
VII-15-114-2-208-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.