29.08.2025 йилдаги VII-14-109-7-104-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОЙЛОҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил II чорак якуни билан Тойлоқ тумани маҳаллий бюджети даромадлар ва харажатлар миқдорининг умумий мутаносиблигини сақлаган ҳолда бюджет маблағларига киритилган ўзгартиришларни тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига биноан ва Ўзбекистон Республикаси «Бюджет кодекси»нинг 148-моддасига ҳамда Тойлоқ тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи А.Шариповнинг 2025 йил 11 июлдаги 01/01/984-сонли хатига асосан, халқ депутатлари Тойлоқ тумани Кенгашининг еттинчи чақириқ, ўн тўртинчи сессияси, қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси «Бюджет кодекси»нинг 148-моддасига асосан туман маҳаллий бюджетининг ижросини сифатли якунлаш ва бу борада бюджет ташкилотларида кредитор қарздорликлар вужудга келишини олдини олиш мақсадида 2025 йил II чорак якуни билан туман маҳаллий бюджетининг ижроси юзасидан бюджет таснифининг бўлим, кичик бўлим, боблари ҳамда чораклар бўйича даромадлар ва харажатлар миқдорининг умумий мутаносиблигини сақлаган ҳолда туман маҳаллий бюджетлари ўртасида бир бюджет маблағлари олувчиси учун бюджет маблағларининг тегишли равишда кўпайтирилиши ҳамда режадаги маблағларни бир харажат туридан иккинчи харажат турига ўтказилиши йўли билан туман маҳаллий бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларига иловага мувофиқ киритилган ўзгартиришлар маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман иқтисодиёт ва молия бўлими (Р.Қаҳоров) ва тегишли бюджет ташкилотлари раҳбарларининг бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланишини қатъий назорат қилиш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Тойлоқ тумани Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳатлар масалалари бўйича доимий комиссияси (Ф.Сидиков) ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (А.Шарипов) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сессия раиси МЎМИНОВА НАСИБА АБДУХАЛИМОВНА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти, Тойлоқ тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 29 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-14-109-7-104-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.