ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ МИРЗАОБОД ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Мирзаобод тумани ҳудудидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги 299-сонли қарори билан тасдиқланган «Маъмурий ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ ҳамда Мирзаобод тумани ҳокимининг 2025 йил 12 июндаги 125-9-125-Ф/25-сонли фармойишига асосан тузилган туман комиссиясининг 2025 йил 27 июлдаги 01-ТЙБ-/280-сон йиғилиш баёнига асосан Республика аэрогеодезия маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими мутахассислари томонидан Мирзаобод тумани ҳудудидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ишларининг якуний натижаларига кўра туманнинг жами майдони 67228 гектарни, туманнинг жами периметри 465447 метр эканлиги аниқланди.
Шундан: шаҳарча ва қишлоқлар кесимида,
Наврўз шаҳарчасининг жами майдони 752 гектарни, периметри 22515 метр эканлиги;
Оқолтин шаҳарчасининг жами майдони 310 гектарни, периметри 13972 метр эканлиги;
Навбаҳор қишлоғининг жами майдони 7086 гектарни, периметри 34697 метр эканлиги;
Баҳористон қишлоғининг жами майдони 7748 гектарни, периметри 35542 метр эканлиги;
Йўлдошобод қишлоғининг жами майдони 6792 гектарни, периметри 47372 метр эканлиги;
Нурафшон қишлоғининг жами майдони 4520 гектарни, периметри 30727 метр эканлиги;
Меҳнатобод қишлоғининг жами майдони 6612 гектарни, периметри 41530 метр эканлиги;
Бирлашган қишлоғининг жами майдони 6337 гектарни, периметри 45044 метр эканлиги;
Оқолтин қишлоғининг жами майдони 2824 гектарни, периметри 29241 метр эканлиги;
Мирзачўл қишлоғининг жами майдони 18918 гектарни, периметри 98592 метр эканлиги;
Тошкент қишлоғининг жами майдони 5329 гектарни, периметри 66215 метр эканлиги;
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши ҳақида»ги 2020 йил 28 августдаги ЎРҚ-635-сонли Қонунининг 10-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги 299-сонли қарори билан тасдиқланган «Маъмурий ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ ҳам Мирзаобод тумани ҳокимининг 2025 йил 12 июндаги 125-9-125-Ф/25-сонли фармойишига асосан тузилган туман комиссиясининг 2025 йил 27 июлдаги 01-ТЙБ-/280-сон йиғилиш баёнига ҳамда «Маҳалий давлат ҳокимият тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6, 24-моддаларига асосан, Халқ депутатлари Мирзаобод тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги 299-сонли қарори билан тасдиқланган «Маъмурий ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ ҳам Мирзаобод тумани ҳокимининг 2025 йил 12 июндаги 125-9-125-Ф/25-сонли фармойишига асосан тузилган туман комиссиясининг 2025 йил 27 июлдаги 01-ТЙБ-/280-сон йиғилиш баёни тасдиқлансин.
2. Мирзаобод тумани ҳудудидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ишларининг якуний натижалари шаҳарча ва қишлоқларнинг чегаралари периметри ва майдонлари ҳақидаги маълумот 1-иловага ҳамда туман ҳудудидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар чегаралари картографик чизмаси (схема) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Халқ депутатлари Мирзаобод тумани Кенгашининг қарори маҳаллий газета ҳам ҳокимликнинг интернетдаги веб-сайтида жорий қилинсин.
4. Ушбу қарорни тасдиқлаш Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашидан сўралсин.
5. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари Мирзаобод тумани Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги, экология ва қурилиш, коммунал соҳа масалалари бўйича доимий комиссия раиси (И.Норкузиев) ҳамда туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари (З.Абдувохидов)га юклатилсин.
Кенгаш раиси УМАРОВ АБДУРАХИМ АБДУЛХАМИДОВИЧ
Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани,
2025 йил 29 август,
VII-15-105-9-125-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.