ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚОРАКЎЛ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Қоракўл туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил ижросидан келиб чиқиб, бюджет ташкилотларининг сўровларини инобатга олиб ҳамда кечиктириб бўлмайдиган харажатларни ўз вақтида амалга ошириш ва бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида бюджет ташкилотларининг харажатлари режасига ўзгартиришларни киритиш тўғрисида
Қоракўл туман маҳаллий бюджетининг харажатлари режасига тегишли ўзгартиришлар ҳамда юқори бюджетдан мақсадли тадбирлар учун қўшимча ажратилган маблағлар тўлиқ ҳисобга олинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 143 ва 147-моддаларига асосан туман маҳаллий бюджетининг ижросини таъминлаш, бюджетда кўзда тутилган харажатларни белгиланган тартибда ва ўз вақтида амалга ошириш мақсадида туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил харажатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш зарурати туғилмоқда.
Шу сабабли келгусида туман маҳаллий бюджетининг параметрларига ички киритиладиган ўзгаришлар ИД 106562-сон билан жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан юқорида баён этилганларга, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосланиб, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Қоракўл туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил бюджет параметрларига ички киритиладиган ўзгартиришлар тўғрисидаги туман иқтисодиёт ва молия бўлимининг маълумоти инобатга олинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 147-148-моддаларига асосан туман маҳаллий бюджетининг ижросини таъминлаш, бюджетда кўзда тутилган харажатларни белгиланган тартибда ва ўз вақтида амалга ошириш мақсадида Қоракўл туман маҳаллий бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг 2025 йил бўйича харажатлари режасига киритиладиган тегишли ўзгартиришлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Мазкур қарор ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун туман адлия бўлимига киритилсин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссия раиси Р.Хўжамуродов зиммасига юклатилсин.
5. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси ТОҲИРОВ ХУРШИД ЯҲЁЕВИЧ
Бухоро вилояти, Қоралўл тумани,
2025 йил 29 август,
VII-14-108-2-37-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.