ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚОРАКЎЛ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Қоракўл туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил 1-чорак ижросидан келиб чиқиб, даромадлари ва харажатлари режасига ўзгартиришларни киритиш тўғрисида
Қоракўл туман маҳаллий бюджетининг даромадлари ва харажатлари режасига тегишли ўзгартиришлар ҳамда юқори бюджетдан мақсадли тадбирлар учун қўшимча ажратилган маблағлар тўлиқ ҳисобга олинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 143 ва 147-моддаларига асосан туман маҳаллий бюджетининг ижросини таъминлаш, бюджетда кўзда тутилган харажатларни белгиланган тартибда ва ўз вақтида амалга ошириш мақсадида туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил 1-чорак харажатларига ҳамда даромадларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан юқорида баён этилганларга, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосланиб, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Қоракўл туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил 1-чорак якунларига кўра бюджет параметрларига киритилган ўзгатиришлар тўғрисидаги туман иқтисодиёт ва молия бўлимининг маълумоти қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 147-148-моддаларига асосан туман маҳаллий бюджетининг ижросини таъминлаш, бюджетда кўзда тутилган харажатларни белгиланган тартибда ва ўз вақтида амалга ошириш мақсадида Қоракўл туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил 1-чорак якунлари бўйича харажатлари (харажатларга киритилган ўзгартиришлар 2025 йилнинг 29 апрель куни ҳолатига олинган) ҳамда даромад режасининг прогноз кўрсаткичлари доирасида киритилган тегишли ўзгартиришлар 1, 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 148-моддасига асосан 2025 йил тасдиқланган бюджет параметрларига фавқулотда ҳамда кечиктириб бўлмайдиган харажатларни амалга ошириш зарурати туғилганда, бюджет ташкилотларининг сўровига асосан, бюджет ташкилотларини сақлаш билан боғлиқ ва бошқа зарурий ва кечиктириб бўлмайдиган харажатларни амалга ошириш учун бюджет параметрларига ўзгартириш киритиш туман иқтисодиёт ва молия бўлими томонидан амалга оширилиши инобатга олинсин ҳамда амалга оширилган ўзгартиришлар тўғрисида туман иқтисодиёт ва молия бўлими чорак якуни билан туман халқ депутатлари Кенгашига ҳисобот киритиб борсин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссия раиси Р.Хўжамуродов зиммасига юклатилсин.
5. Мазкур қарор ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун туман адлия бўлимига киритилсин.
6. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси ТОҲИРОВ ХУРШИД ЯҲЁЕВИЧ
Бухоро вилояти, Қоракўл тумани,
2025 йил 29 август,
VII-14-109-2-37-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.