29.08.2025 йилдаги VII-12-217-1-0-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 01.09.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АНДИЖОН ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилоятида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун мажбурий тўлов тарифларини қайта кўриб чиқиш ва маъқуллаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29-сентябрдаги «Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4845-сон қарори 4-банди, 2024 йил 4 январдаги «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5-сонли Фармони, вилоят ҳокимлигининг 2025 йил 11 августдаги билдиргиси, вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 29 августдаги 01/08-15-/1649-сонли хулосаси, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги вилоят бошқармасининг 2025 йил 7 августдаги 729-сонли хатига асосан ҳамда ҳудудларнинг экологик ва санитария ҳолатини янада яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ Халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш Агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи И.Мирзаевнинг Андижон вилояти ҳудудида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш ҳамда қабул қилиш ва сақлаш бўйича хизмат кўрсатиш учун мажбурий тўлов тарифлари юзасидан тақдимоти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш Агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг вилоят ҳудудида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун мажбурий тўлов тарифлари юзасидан берилган таклифлари инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Андижон вилояти ҳудудида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун мажбурий тўлов тарифлари миқдори иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, вилоят санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармаси (А.Икрамов) шаҳар ва туман ҳокимликлари билан биргаликда экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг инсонлар соғлиғига зарарли таъсирини олдини олиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, санитария ва экологик ҳолат сифатини ошириш чораларини кўриб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш Агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи (И.Мирзаев) туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳамда тегишли ташкилотлар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда ҳудудлар, бинолар ва иншоотлар нинг қаттиқ маиший чиқиндилар билан ифлосланишининг олдини олиш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларнинг талабларини ўрганиб чиқиб, қўшимча қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва вақтинча сақлаш учун мўлжалланган махсус чиқинди қутилари жойлаштирилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун аҳоли томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритиш ишларини ягона электрон тизим орқали амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашининг 2024 йил 28 июндаги VI-61-91-1-0-К/24-сонли қарори ҳамда Андижон вилоят ҳокимининг 2023 йил 26 июлдаги 196-1-0-Қ/23-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вилоят ҳокимининг матбуот котиби, ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси (Р.Эшонов) ушбу қарорни матбуотда эълон қилсин ҳамда вилоят ҳокимлиги расмий веб-сайтига жойлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (Х.Оманов), ижросини таъминлаш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Каримов ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари (У.Жўраев) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарор 2025 йил 1-сентябр (тадбиркорлик субъектлари учун 2025 йил 1 декабрь) кунидан эътиборан кучга кириши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси АХУНОВ УКТАМЖОН ХХХ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилояти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 29 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-12-217-1-0-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.