АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ОЛТИНКЎЛ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўрмон фонди ерларида ўрмон тузиш, геодезия ва хатлов ишлари натижалари тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Ўрмон тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси 475-сонли қонунининг 18-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 январдаги «Ўрмонларнинг давлат ҳисобини ва мониторингини юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 31-сонли қарорининг, 1-иловаси 4-бўлим 2-хат боши (ўрмонларни давлат ҳисобини юритиш ҳужжатлари, ўрмон тузиш лойиҳалари, давлат ўрмон фондини хатловдан ўтказиш ва текшириш материаллари асосида давлат ўрмон хўжалиги органлари томонидан тўлдирилиб, тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан тасдиқланадиган ҳужжатлар)га Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 6, 76-моддаларига ва Андижон давлат ўрмон хўжалигининг 2025 йил 18 августдаги 01/6-273-сонли хатига асосан «Яшиллойиҳа» лойиҳалаш институти томонидан Андижон давлат ўрмон хўжалигида амалга оширилган ўрмон тузиш, геодезия ва хатлов ишларини ўтказилганлигини инобатга олиб, Маҳаллий давлат ҳокимияти тўгрисида»ги қонуннинг 6, 25-моддаларига асосан қарор қиламан:
1. Андижон давлат ўрмон хўжалигининг 2025 йил 18 августдаги 01/6-273-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
2.Андижон давлат ўрмон хўжалиги балансида бўлган ер майдонларида ўрмон тузиш, геодезия ва хатлов ишларининг якуний натижалари бўйича амалга оширилган ишлар маълумот учун қабул қилинсин.
3. Андижон давлат ўрмон хўжалиги балансида бўлган 116,7 гектар ер майдони ва мавжуд ўрмонзорлари ҳисоботидаги ер тоифалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Андижон давлат ўрмон хўжалиги ўрмон фонди ерларида ноқонуний ердан фойдаланиш ишларини бартараф этиш ҳамда келгусида йўл қўймаслик, ўрмонзорлар ва кўп йиллик дарахтзорларни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш учун ўрмон хўжалиги директори (Қ.Абидов) шахсан жавобгар эканлиги қайд этилсин.
5.Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари М.Умаровга юклатилсин.
Туман ҳокими О. РАСУЛОВ
Андижон вилояти, Олтинкўл тумани,
2025 йил 28 август,
224-1-15-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.