27.08.2025 йилдаги 240-11-169-Q/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ФАРҒОНА ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона шаҳридаги автомобиль йўлларида 2.5 «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланади» ва 3.27 «Тўхташ тақиқланади» йўл белгиларини ўрнатишга ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрель кунги «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 172-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ДХХ ЧҚ 9114-сонли харбий қисмнинг 2025 йил 21 июлдаги мурожаатида И.Каримов номидаги кичик халқа йўлида (Темир йўл кўчаси) автомобилларни ҳарбий қисимга кириш ва чиқишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда автомобилларни ҳарбий қисм атроф ҳудудида узоқ вақт тўхтаб туриш ҳолатларини олдини олиш масаласини ҳал этиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона шаҳрида автотранспорт воситаларининг ҳаракатини тартибга солиш бўйича Фарғона шаҳар Ички ишлар бошқармасининг 2024 йил 28 июлдаги 33/1132-сон хатини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 211-моддаларига асосан, қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фарғона шаҳар Ички ишлар бошқармасининг 2024 йил 28 июлдаги 33/1132-сон хулосаси ҳамда ДХХ ЧҚ 9114-сонли харбий қисмнинг 2025 йил 21 июлдаги мурожаат хати инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фарғона шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, транспорт воситалари ҳаракатини тартибга солиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона шаҳар М.Каримов номидаги кичик халқа йўли ва Ал-Фарғоний кўчаси кесишган чоррахадан ўнга ҳаракатланишдаги чорраханинг иккинчи даражали ўнга бурилишга 2.5 «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланади» ва 3.27 «Тўхташ тақиқланади» йўл белгилари белгиланган тартибда ўрнатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фарғона шаҳар Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими (Р.Деҳқонов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилояти Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда мазкур қарорда белгиланган кўчаларда йўл белгиси ўрнатилишини ташкил этсин ҳамда мазкур ҳудудларда автомобиллар ҳаракати чекланишини назорат қилиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати ушбу қарорни оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда ёритиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор ижросини таъминлаш Фарғона шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ж.Бахтиёров ҳамда Ички ишлар бошқармаси бошлиғи А.Ашуров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона шаҳар ҳокими В. НАЗАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилояти, Фарғона ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 27 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
240-11-169-Q/25-сон