СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ УЗУН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Зулфия номидаги Давлат мукофотига талабгорларни танлаш ва уларнинг ҳужжатларини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2024 йил 1 ноябрдаги 731-сон қарори ижросини таъминлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Зулфия номидаги Давлат мукофотига талабгорларни танлаш ва уларнинг ҳужжатларини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2024 йил 1 ноябрдаги 731-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Зулфия номидаги Давлат мукофотига талабгорларни танлаш ва уларнинг ҳужжатларини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2024 йил 1 ноябрдаги 731-сон Қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан:
қуйидагиларни назарда тутувчи Зулфия номидаги Давлат мукофотига талабгорларни танлаш ва уларнинг ҳужжатларини тақдим этиш тартиби тўғрсидаги низом;
талабгорларга қўйиладиган талаблар ва уларнинг ютуқлари, илмий-ижодий ва амалий ишларини баҳолаш мезонлари;
талабгорларни танлаш бўйича туман ҳудудий комиссиялари фаолиятини ташкил этиш;
талабгорларнинг ҳужжатларини тақдим этиш ва уларни расмийлаштириш тартиби тасдиқланганлиги инобатга олинсин.
3. Зулфия номидаги Давлат мукофотига талабгорларни танлаш бўйича туман комиссиясининг намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Туман ҳокимининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи З.Мирзаева манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда:
ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида жамоатчилик ўртасида тушунтириш ишларини амалга оширсин;
мазкур қарор талаблари асосида ишларни ташкил этсин ҳамда қабул қилган ҳуқуқий-тусдаги ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Туман ҳокимлиги мазкур қарорнинг 2-иловасига мувофиқ Зулфия номидаги Давлат мукофотига талабгорларни танлаш бўйича туман комиссиясининг таркибини тасдиқласин ҳамда мазкур қарор талаблари асосида ишларни ташкил этсин.
6. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи З.Мирзаева зиммасига юклансин
Туман ҳокими БОЗОРОВ Х. Ш.
Сурхондарё вилояти, Узун тумани,
2025 йил 27 август,
189-8-118-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.