ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ЗАФАРОБОД ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
4Р197 «Пахтакор-Учқўрғон-Зафаробод ш.-Гагарин ш.» автомобиль йўлининг 0-5,6 километрини ва 7,9-8,2 километрида жойлашган 9 п.м узунликдаги кўприкни таъмирлаш ишлари бошланганлиги муносабати билан мазкур йўлни вақтинча ёпиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 майдаги Жиззах вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва ахоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисидаги ПҚ-146-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 4Р197 «Пахтакор-Чимқўрғон-Зафаробод ш.-Гагариш ш.» автомобиль йўлининг 0-5,6 километрида йўлни ва 7,9-8,2 километирида жойлашган 9 п.м узунликдаги кўприкни таъмирлаш ишлари бошланганлиги муносабати билан мазкур йўлни вақтинча ёпиш «Ўзйўлкўприк кластери» нинг Жиззах филиали муассасаси директорининг 2025 йил 10 апрелдаги 91-сонли хатини инобатга олиб Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуннинг 6, 10 ва 25-моддаларига асосан қарор қиламан:
1. «Ўзйўлкўприк кластери» нинг Жиззах филиали муассасаси директорининг 2025 йил 10 апрелдаги 91-сонли хати инобатга олинсин.
2. Туман ИИБ ва «Ўзйўлкўприк кластери»нинг Жиззах филиали давлат муассасасига ушбу 4Р197 «Пахтакор-Чимқўрғон-Зафаробод ш.-Гагариш ш.» автомобиль йўлининг 0-5,6 километрида автомабил йўлни ва 7,9-8,2 километирида 9 п.м узунликдаги кўприкни таъмирлаш ишлари бошланганлиги муносабати билан транспорт қатнови ва хавфсизлигини таъминлаш учун айланма йўл схемаси туман ИИБ ЙҲХБ билан келишилсин.
3. Туман ИИБ ва «Ўзйўлкўприк кластери»нинг Жиззах филиали давлат муассасасига ушбу йўл ва кўприк атрофига махсус йўл белгилари ва темир-бетон тўсиқларни ўрнатиш вазифаси юклатилсин.
4. Туман адлия бўлимининг 2025 йил 15 май кунги 36-сонли тақдимномасига асосан туман ҳокимининг 2025 йил 15 апрелдаги 27-3-50-Ф/25 сонли фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ж.Саттаров зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими Ғ. ЭШПУЛАТОВ
Жиззах вилояти, Зафаробод тумани,
2025 йил 25 август,
140-3-50-Q/25-сон