ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БАЛИҚЧИ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Халқ депутатлари Балиқчи тумани Кенгашининг 22-«Авесто» сайлов округи депутати З. Хомидовнинг «Кўл» МФЙ ҳудудига Сортепа МФЙ А. Навоий кўчасида яшаб келаётган 120 нафар фуқароларни Янгиобод кўчаси деб номлаб Кўл МФЙ қўшиш юзасидан ахбороти» тўғрисида
Кун тартибидаги масала бўйича халқ депутатлари туман Кенгашининг «Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссия» раиси З. Хомидовнинг Халқ депутатлари Балиқчи тумани Кенгашининг 22-«Авесто» сайлов округи депутати З. Хомидовнинг «Кўл» МФЙ раиси М. Касимовнинг 05.12.2024 йил кунги 8/24-сонли хати бўйича яъни Балиқчи тумани «М. Улуғбек» номли ширкат хўжалиги ерларидан 120 нафар фуқароларга ер участкалари ажратилган бўлиб ушбу ер участкалари Кўл МФЙ Янгиобод кўчаси деб номланиб келинаётганлиги лекин кадастр ҳужжатларида Сортепа МФЙ А. Навоий кўчаси деб расмийлаштирилган. Ушбу камчиликларни кадастр ҳужжатларини тўғрилаб Балиқчи тумани Сортепа МФЙнинг А. Навоий кўчаси ва у ерда яшовчи хонадон (эга)ларини Кўл МФЙ Янгиобод кўчасига қўшиш юзасидан туман Кенгаши депутати С. Хонкелдиева билан ўрганиш ўтказдилар.
Ўрганиш натижасида мазкур ерлар ҳақиқатан хам М. Улуғбек массиви ҳудудига киришлиги айрим хатоликлар туфайли ҳужжатларда чалкашликлар юзага келганлиги суриштирув ишларида ўз тасдиғини топди.
Ушбу қарор лойиҳаси «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 24-моддасига мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида (регулатион.гов.уз) жамоатчилик ҳокамасини ўтказиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда жойлаштирилади.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-, 19-, 24- моддаларига асосан Халқ депутатлари Балиқчи тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Халқ депутатлари Балиқчи тумани Кенгашининг 22-«Авесто» сайлов округи депутати З. Хомидовнинг «Кўл» МФЙ ҳудудига Сортепа МФЙ А. Навоий кўчасида яшаб келаётган 120 нафар фуқароларни Янгиобод кўчаси деб номлаб Кўл МФЙ қўшиш юзасидан ахбороти» маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Балиқчи тумани «М. Улуғбек» номли колхоз ерларидан 120 нафар фуқароларга ажратилган ер участкалари Кўл МФЙ Янгиобод кўчасига қўшилган деб қарор тасдиқлангандан сўнг кадастр ҳужжатларида Сортепа МФЙ А. Навоий кўчаси деб расмийлаштирилган камчиликлар кадастр ҳужжатлари тўғриланиб Кўл МФЙ Янгиобод кўчаси деб эътироф этилсин ва бу камчиликларни тўғрилаш туман кадастр агентлиги зиммасига юклатилсин.
3. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш «Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси» (З. Хомидов) зиммасига юклатилсин.
4. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси АБДУРАЙИМОВ ЖАСУРБЕК ОДИЛОВИЧ
Андижон вилояти, Балиқчи тумани,
2025 йил 21 август,
VII-7-81-1-18-K/25-сон
Ҳужжат билан ПДФ шаклида танишиш мумкин.