20.08.2025 йилдаги 479-13-0-Q/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида жамоат транспортларида йўлкира тариф тизимıни такомıллаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги «Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисидаги 419-1-сонли қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги «жамоат транспорт тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-59 сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17-сентябрдаги «Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташувчилар фаолиятини ҳамда уларни молиялаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 273-сонли қарорлари Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларни ҳимоя қилиш қўмитасининг таклифларини инобатга олиб, шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ташиш хизматини узлуксиз ва сифатли кўрсатишинии таъминлаш мақсадида шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ташиш хизмати янги тариф даражаларини белгилаш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикасида шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ташиш хизматининг бир марталик тарифи куйидагича белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- шаҳар ичи йўналишли автобус йўналишларида йўловчиларни ташиш хизмати чекланган бир марталик тариф нақд пулда йўл ҳаққи (ҚҚС билан) - 2600 (икки минг олти юз) сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- шаҳар ичи йўналишли автобус транспортида нақд пулсиз электрон шаклда тўланган тўловлар (транспорт картаси, автоматлаштирилган транспорт тўлов тизими оператори АТТО, масофадан тўлаш имкониятига эга банк карталар) орқали бир нафар йўловчи учун (ҚҚС билан) - 2000 (икки минг) сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчиларнинг умумий фойдаланиладиган транспортда шаҳар йўналишларида чекланган тариф режаларига юришлар сонидан келиб чиқиб чегирмалар ва имтиёзлар мазкур қарорнинг 1 иловасига мувофиқ АТТО картасидан фойдаланувчилар учун мазкур қарорнинг 2 иловасига мувофиқ рағбатланирувчи чегирмалар жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
-шаҳар ичи, шаҳар атрофи, туман марказидан бошланувчи шаҳарлараро йўналишли такси йўналишида 5 км гача бир марталик йўловчиларни ташиш хизмати тариф (ҚҚС билан) 3000 сўм миқдорида белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлигига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва Давлат солиқ бошқармаси билан биргаликда йўловчи ташиш транспорти тизимини янада такомиллаштириш, ташувчилар томонидан лицензия карточкаларига эга автотранспорт воситаларида хизмат кўрсатишини, бунда йўловчи ва юк ташиш, ёнгин ҳамда техника хавфсизлигига риоя этилишини, шунингдек, ташувларни рухсат берувчи ҳужжатларсиз амалга ошириш ҳолатларини аниқлаш юзасидан мунтазам равишда назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳар йўловчилар транспорти иш самарадорлигини ошириш мақсадида уларда йўловчилар оқимини доимий равишда мониторинг қилиб бориш, тасдиқланган ҳаракат жадвалларига ва ҳаракатланиш оралиқларига қатъий риоя қилиш ҳамда аҳолидан келиб тушган мурожаатларни ўрганиб чиқиш ва бартараф қилиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолига қулай шароит яратиш мақсадида йўналишларга автобусларни жалб қилиш ҳамда ушбу автобуслар ва йўналишли таксиларнинг вақт билан ҳаракатланишини ташкил этиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда автобус ва йўналишли таксиларнинг белгиланган йўналишларда ҳаракатланиши ва белгиланган тарифда аҳолига хизмат кўрсатишни кундаликли мониторинг ўтказиш йўли билан назорат қилиш ҳамда аниқланган қоида бузарликлар бўйича белгиланган тартибда тегишли чоралар кўриб бориш ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига доимий маълумот киритиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси ва Давлат солиқ бошқармаси билан биргаликда хизмат кўрсатувчи корхоналарда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, ҳаракатдаги тартибни «онлайн» реал вақт режимида узоқдан назорат қилиш (ГПС) ва шаҳар йўловчи ташиш транспортини автоматлаштирилган тарзда бошқариш тизимлари қўлланилишини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ бошқармаси билан биргаликда хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ва техник кўрсаткичларини доимий равишда тахлил қилиб бориш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2023 йил 3 октябрдаги «Шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ташиш хизмати янги тарифини қóлланиш ҳақида»ги 327-13-0-Қ/23-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси ҳамда «Эркин Қарақалпақстан», газетаси муҳарририятига шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ташиш хизмати янги тарифи миқдорлари тўғрисидаги маълумотларни аҳолига этказиш мақсадида оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирган ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Т.Юсупов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф. ЭРМАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 20 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
479-13-0-Q/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.