САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ОҚДАРЁ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Самарқанд вилояти ҳокимининг 2025 йил 14 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 7 августдаги «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-129-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳақида»ги 279-7-0-Қ/25-сонли қарори тўғрисида
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг фаолияти натижадорлигини ошириш, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига эришиш ҳамда касбий даражасини ривожлантириш, шунингдек, ходимларни кафолатланган моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишнинг янги тизимини жорий этиш мақсадида қарор қиламан:
1. Самарқанд вилояти ҳокимининг 2025 йил 14 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 7 августдаги «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-129-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳақида»ги 279-7-0-Қ/25-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур фармони билан:
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ халқаро талаблар ва ёндашувлар асосида ишлаб чиқилган қуйидагиларни назарда тутувчи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари (кейинги ўринларда — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари) бошқарув ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашнинг янги тизими жорий этилганлиги;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг лавозим маошини ягона тамойил асосида меҳнатга ҳақ тўлашнинг янгиланган тариф сеткаси ҳамда кўп йиллик хизмати ва лавозимини инобатга олган ҳолда табақалашган тариф коэффитсиэнтлари асосида шакллантирилиши;
рағбатлантириш тўловларини бошқарув ходимлари томонидан эришилган энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (КПИ) асосида ҳар ойлик устамалар, малака (мартаба) даражалари учун ва ҳисобот даври якунлари бўйича рағбатлантириш (кейинги ўринларда — бонус) тўловлари шаклида тўлаш белгиланганлиги;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари бошқарув ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш фақат мазкур фармонда белгиланган шартларда амалга оширилиб, фармонда кўзда тутилмаган қўшимча устамалар, мукофотлар ва бошқа тўловлар (давлат мукофотлари учун тўловлар бундан мустасно) тўлаш тақиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Э. Ашуров), туман Иқтисодиёт ва молия бўлими (Н.Исмоилов) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 7 августдаги «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-129-сон Фармони талаблари асосида ҳақ тўланишини таъминласин.
4. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Э. Ашуров белгилансин.
5. Ушбу қарор ижроси юзасидан назоратни ўз зиммамда қолдираман.
Оқдарё тумани ҳокими Ш. ҚУДРАТОВ
Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани,
2025 йил 19 август,
181-7-92-Q/25-сон