ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ДЕНОВ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
2025 йилнинг 2-чораги давомида Денов тумани маҳаллий бюджети даромадлар режасининг белгиланган прогноз кўрсатгичларидан орттириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрдаги «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-657-сон Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2022 йил 8 апрелдаги Қорақалпоғистон Республикаси Республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг, Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг қўшимча манбаларини аниқлаш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги ҚҚ-331-IV-сонли қарорлари мувофиқ туман бюджетининг жорий йил 2-чораги давомида шаклланган қўшимча маблағларидан фойдаланиш бўйича халқ депутатлари Денов тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги 2020 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-657-сон Қонунининг 14-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2022 йил 8 апрелдаги Қорақалпоғистон Республикаси Республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг, Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туман туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг қўшимча манбаларини аниқлаш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги ҚҚ-331-IV-сонли қарори мувофиқ, маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбаларидан фойдаланиш бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартиби белгилаб қўйилганлиги маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Туман ҳокимлиги, Иқтисодиёт ва молия бўлими ҳамда мутасадди ташкилотларнинг туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш юзасидан киритган таклифлари маълумот учун қабул қилинсин.
3. Туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил 2-чорак якунига кўра даромадлар режасининг ошириб бажарилган маблағи 5 253 054,0 минг сўмниташкил этганлиги.
шундан: 245 543,0 минг сўм Давлат активларини сотишдан тушганлиги;
1013 822,0 минг сўм ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотишдан тушганлиги;
3 993 689,0 минг сўм даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан тушганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Жорий йил 2-чорагида шаклланган даромадлар режасининг ошириб бажарилган маблағларининг қолган қисми 5 253 054,0 минг сўм қуйидаги харажатларга йўналтирилган.
жумладан;
Туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари билан боғлиқ тадбирларга 1 263 107,0 минг сўм яъни 24,0 фоизи;
Бошқарув органлари билан боғлиқ тадбирларга 575 882,0 минг сўм яъни 11,0 фоизи;
Бошқа харажатларга 3 414 065,0 минг сўм яъни 65,0 фоизи маблағ йўналтирилганлиги илова мувофиқ тасдиқлансин.
4. Маҳаллий бюджетининг қўшимча шаклланган маблағлари фавқулодда вазиятларда ва шунга ўхшаш кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилиши талаб этиладиган ҳолларда Кенгашга кейин ҳисобот бериш шарти билан ҳокимнинг қарори асосида йўналтирилиши мумкинлиги белгилансин.
5. Туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари туман маҳаллий бюджети ҳисобидан молиялаштирилиши назарда тутилмаган ташкилотларни сақлаб туриш харажатлари учун йўналтирилишига йўл қўйилмаслиги белгилансин.
6. Туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан маблағ олувчиларнинг раҳбарлари ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, шунингдек ушбу маблағларни ажратилиши учун тақдим этиладиган барча ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига шахсан жавобгар эканлиги белгилансин.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Денов туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси О. Ниёзов зиммасига юклатилсин.
8. Ушбу қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Кенгаш раиси АБРОРОВ ИЛХОМ ИБРАХИМОВИЧ
Сурхондарё вилояти, Денау тумани,
2025 йил 19 август,
VI-11-76-8-111-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.