18.08.2025 йилдаги 160-3-49-Q/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ЗАРБДОР ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги «Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-190-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги «Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-190-сонли қарори талаблари асосида автомобиль йўлларида пиёдалар билан, шунингдек, ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг содир этилишининг олдини олиш юзасидан бир қатор тадбирлар амалга оширилишига қарамасдан ҳамон йўлларда турли тоифадаги йўл-транспорти ҳодисалар содир этилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманимиз ҳудудида ва марказидаги кўчаларда автомототранспорт воситалари ҳаракати кўплиги, уларнинг тезлиги кескин ошиб кетаётганлиги, зарур жойларда йўл белгиларининг ўрнатилмаганликлари оқибатида кўплаб ЙТҲ лар содир бўлмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунда туманимизда транспорт воситаларининг сони кун сайин ортиб бориши ҳамда замон талаблари асосида қурилаётган ва таъмирланаётган автомобиль йўллари, тумандаги мавжуд кўча-йўл тармоқларида йўл ҳаракатини бошқариш тизимларининг самарали ишлашини таъминлаш, йўл ҳаракатини тартибга солувчи замонавий техник воситаларини жорий этишни тақозо этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги «Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-190-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6- ва 211-моддаларига асосан қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг 2025 йил 13 августдаги 2-07/52-сонли, Зарбдор туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси директори С.Мамаюсуповнинг 2025 йил 20 июндаги 76-сонли хатлари ҳамда туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Э.Ахмедовнинг 2025 йил 16 июндаги 38/1188-сонли тақдимномаси маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Зарбдор тумани Шарқ юлдузи МФЙ ҳудудидан ўтувчи давлат аҳамиятидаги Д 058 «М39 автомобиль йўли (977 км.дан) Оқар агрохизмат маркази - Д 042 автомобиль йўли (4 км.га чиқиш)» автомобиль йўлининг 19 км.да жойлашган 31-умумтаълим мактаби олдига сунъий йўл нотекислиги ўрнатилишига рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Зарбдор туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси (С. Мамаюсупов)га туман Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими (Б. Сапаров) билан биргаликда Зарбдор тумани Шарқ юлдузи МФЙ ҳудудидан ўтувчи давлат аҳамиятидаги Д 058 «М39 автомобиль йўли (977 км.дан) Оқар агрохизмат маркази — Д 042 автомобиль йўли (4 км.га чиқиш)» автомобиль йўлининг 19 км.да жойлашган 31-умумтаълим мактаби олдига белгиланган тартибда сунъий йўл нотекислигини ўрнатиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А. Эржигитов ҳамда туман Ички ишлар бўлими бошлиғи (Э. Ахмедов)лар зиммаларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокими ТАШПУЛАТОВ Б. Т
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилояти, Зарбдор тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 18 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
160-3-49-Q/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжат билан ПДФ шаклида танишиш мумкин.