ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ГУРЛАН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Гурлан туманидаги Шанғи ва Пахтакор маҳаллаларини қайта номлаш ҳақидаги таклифни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги «Шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 48-сон қарори ҳамда Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни Давлат эксперетизасидан ўтказиш бўйича Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 11 июлдаги 05-19-11481-сонли хулосаси, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни Давлат эксперетизасидан ўтказиш бўйича Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 11 июлдаги 05-19-11481-сонли хулосаси маъқуллансин.
2. Гурлан туманидаги Шанғи маҳалласи номи Байналмилал деб ва Пахтакор маҳалласи номи Шанғи деб ўзгартирилсин.
2. Туман ички ишлар бўлими (И. Мирзаев) маҳаллалар фуқаро йиғинларига эски муҳр ва штамплари топширилгандан кейин янгидан муҳр ва штамп тайёрлатишга рухсат берсин.
3. Давлат кадастрлари палатаси туман филиали, туман қурилиш бўлими номи ўзгарган фуқаролар йиғинлари билан биргаликда бир ой муддатда географик объект номи қайд қилинган пешлавҳа ўрнатсин.
4. Мазкур қарор «Гурлан ҳаёти» газетасида эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Гурлан тумани Кенгашининг Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси Х. Тажимуратов ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари Ш. Эшметов ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими раиси Дж. Халмуратов зиммасига юклансин.
Сессия раиси ХУДАЯРОВ ШОКИР РАДЖАПОВИЧ
Хоразм вилояти, Гурлан тумани,
2025 йил 18 август,
VII-14-87-12-171-K/25-сон
Ҳужжат билан ПДФ шаклида танишиш мумкин.