18.08.2025 йилдаги VII-7-79-1-23-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Халқ депутатлари Қўрғонтепа тумани Кенгашининг Қарор (решение), 18.08.2025 йилдаги VII-7-79-1-23-K/25-сон
Кучга кириш санаси
18.08.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил учун белгиланган туман маҳаллий бюджетининг сифатли ижро этилиши ва маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлардан янада самарали фойдаланишни таъминлаш ҳамда туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил 2-чорак ижроси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 27-, 126-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6- ва 24–моддаларига асосан Халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳамда Андижон вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг билдиришномалари маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вилоят маҳаллий бюджети даромадларининг 2025 йил 2-чорак аниқланган режасига мувофиқ туман маҳаллий бюджети даромадларига киритилган ўзгартиришлар 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўрғонтепа тумани маҳаллий бюджетининг даромадлари ва харажатларининг 2025 йил 2-чорак ижроси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман маҳаллий бюджетининг ҳаражатлар қисмига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлигининг 2025 йил 10 апрелдаги 05-40-2156-сонли, 8 майдаги 05-40-2808-сонли, 10 июндаги 05-40-3698-сонли, билдиришномаларига асосан туман маҳаллий бюджетига киритилган ўзгартиришлар Мактабгача ва мактаб таълим соҳаси (Давлат ҳусусий шерикчилик субсидия) 3-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 9 февралдаги ПФ-16-сон Фармонига "Тоза қўллар" дастурини амалга ошириш бўйича маблағларни йўналтирилиши 4-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги ПҚ-118-сон қарорига асосан ажратилган маблағларни йўналтирилиши 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 147-моддасига мувофиқ ҳудудий бюджет тақсимловчилар (бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчилар) учун 2025 йил 1-чорак учун бюджетдан ажратилган маблағлар ҳажмига киритилган ўзгартиришларнинг умумий миқдори 6-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тумандаги бюджет ташкилотларининг 2025 йил 1-чорак харажатлар сметасига коммунал тўловлар нарҳларининг ортиши, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун қўшимча ажратилган маблағлар, Давлат дастурлари ижросини таъминлаш учун киритилган ўзгартиришлар, иқтисод қилинган маблағларни мақбуллаштириш, шунингдек, Халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг қарор ва фармойишлари ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда бюджет ташкилотларининг сўровномаларига асосан киритилган ўзгартиришлар 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бош вазир ўринбосари Иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоровнинг 2025 йил 27 февралдаги Вазирлар Маҳкамисида ўтказилган муҳокама йиғилиш 6-баёни бўйича ҳудудларда 2025 йилда "тежамкорлик ва барқарорликни таъминлаш" тамойили асосида бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ишлар юзасидан Туман маҳаллий бюджетидан маблағ билан таъминланувчи бюджет ташкилотларининг 2025 йил ҳаражатлар сметасида Маҳаллий бюджетдаги конунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳамда паст самарали харажатларни мақбуллаштириш маблағлари 8-иловага мувофиқ, мақбуллаштирилган маблағлар ҳисобидан бюджет ташкилотларининг иш ҳақи ва ижтимоий солиқ тўловлари ҳамда бошқа харажатларининг етишмаган қисмини қоплаш учун ажратилган маблағлар 9-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Э. Юнусов),
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ хизмати, иқтисодиёт ва молия ва мутасадди идоралар ҳамда тижорат банклари билан биргаликда ҳар бир туманнинг ўзига хос хусусияти ва салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда қўшимча манбаларни излаш ва шу асосда маҳаллий бюджет даромадлар базасини кенгайтириш йўли билан маҳаллий бюджет даромадлари прогнозларини сўзсиз бажариш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ базаси ва молиявий салоҳияти кенгайтирилиши юзасидан самарали чоралар кўриб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларига ҳамда маҳаллий бюджетга тушумлар тўлиқ ва ўз вақтида тушиши устидан назоратни ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиялаштириш манбаси аниқ бўлмаган тадбирларни амалга ошириш ҳолатларига тўлиқ барҳам бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш устидан қатъий назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Туман иқтисодиёт ва молия бўлими (С. Юлдашев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан ташкилотлари билан биргаликда бюджетдан ажратилган маблағларни ўз вақтида мақсадли ўзлаштирилишини таъминлаш юзасидан зарур чоралар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет ижроси жараёнида иқтисод қилинган маблағларни мақбуллаштириш ва қайта тақсимлаш юзасидан туман ҳокимлиги ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашига таклифлар киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Туман солиқ инспекцияси (З. Қосимова)га айланмадан солиқ, жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи прогноз кўрсаткичлари бажарилиши ортда қолаётганлиги кўрсатиб ўтилсин ҳамда жорий йил якунига қадар ушбу солиқ турлари бўйича тушумларни алоҳида назоратга олган ҳолда, белгиланган йиллик прогноз кўрсаткичларини тўлиқ бажарилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарор матбуотда эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси У. Мадаминов ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Э. Юнусов зиммаларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси ХАЛИЛОВ АЛИШЕР ОЛИМЖОНОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилояти, Кўрғонтепа тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 18 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-7-79-1-23-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.