ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Тошкент вилояти ҳудудидаги марказий иссиқлик таъминоти корхоналарининг иссиқ сув ва иситиш хизматлари тарифлари тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги 1011-сонли қонунининг 3-боб 13-моддасига асосан, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан вилоят «Олмалиқ шаҳар иссиқлик таъминоти» МЧЖга 2025 йил 23 майда берилган Ҳ-11-01/12-3181-сонли, вилоят «Иссиқлик таъминоти» МЧЖга 2025 йил 22 июлда берилган Ҳ-11-01/12-4494-сонли, «Ангрен шаҳар иссиқлик таъминоти» МЧЖга 2025 йил 22 июлда берилган Ҳ-11-01/12-4493-сонли, Чирчиқ шаҳар «Иссиқлик таъминоти» МЧЖга 2025 йил 22 июлда берилган Ҳ-11-01/12-4495-сонли таклиф нархлари берилган.
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши Аграр, қурилиш, коммунал соҳалар, экология, саноат, транспорт ва сув хўжалиги масалалари бўйича доимий комиссияси Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг «Олмалиқ шаҳар иссиқлик таъминоти» МЧЖга 2025 йил 27 майдаги 10/2793-сонли, вилоят «Иссиқлик таъминоти» МЧЖ ва «Ангрен шаҳар иссиқлик таъминоти» МЧЖга 2025 йил 23 июлдаги берилган 10/388-сонли, Чирчиқ шаҳар «Иссиқлик таъминоти» МЧЖга берилган 2025 йил 23 июлдаги 10/363-сонли хатларини ўрганиб чиқилиб, вилоятда марказий иссиқлик таъминоти корхоналарининг иссиқ сув ва иситиш хизматлари тарифларини тартибга солиш бўйича доимий комиссиянинг 2025 йил 23 июлдаги йиғилиш баёни ва хулосаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши, қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги 1011-сонли қонуни ижро учун қабул қилинсин.
2. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан маъқулланган таклиф нархлари ҳамда Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг тақдим этган хатлари маълумот учун қабул қилинсин;
3. Вилоят «Иссиқлик таъминоти» МЧЖ, «Ангрен шаҳар иссиқлик таъминоти», Чирчиқ шаҳар «Иссиқлик таъминоти» МЧЖ, «Олмалиқ шаҳар иссиқлик таъминоти» МЧЖлар томонидан истеъмочиларга иссиқлик энергияси ва иссиқ сув таъминоти хизматлари тарифлари тақдим этилган ҳулосалар асосида 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Вилоят ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси (Б. Кабулов), «Тошкент ҳақиқати» ва «Ташкентцая правда» газеталари (Ғ. Шералиев) истеъмочиларга иссиқлик энергияси ва иссиқ сув таъминоти хизматларининг янги тарифлари 2025 йил 10-сентябрдан бошлаб қўлланиши юзасидан оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориши тавсия этилсин.
5. Вилоят «Иссиқлик таъминоти» МЧЖ (О. Хожиев), «Ангрен шаҳар иссиқлик таъминоти» МЧЖ (Д. Пардаева), Чирчиқ шаҳар «Иссиқлик таъминоти» МЧЖ (М. Миртуллаев), «Олмалиқ шаҳар иссиқлик таъминоти» МЧЖ (И. Эргашев)лар:
истеъмочиларга иссиқлик энергияси ва иссиқ сув таъминоти хизматларининг янгиланган тарифлари 2025 йил 10-сентябрдан бошлаб қўлланиши юзасидан ҳар бир маҳаллада тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш;
Халқ депутатлари вилоят Кенгашига амалга оширилган ишлари тўғрисида маълумот тақдим қилиб бориш вазифалари юклансин ҳамда белгиланган нархларни муддатидан олдин қўлланилишига ҳамда асоссиз ошиб кетмаслиги учун шахсан жавобгар эканлиги белгилансин.
6. Мазкур қарор бўйича тарифлар 2025 йил 10 сентябрдан қўлланилишини инобатга олган ҳолда Халқ депутатлари тошкент вилояти кенгашининг 2025 йил 6 январдаги ВИИ-4-1-10-0-К/25-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Аграр, қурилиш, коммунал соҳалар, экология, саноат, транспорт ва сув хўжалиги масалалари бўйича доимий комиссияси раиси А. Худайберганов ҳамда вилоят ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Ш. Маҳмудов зиммасига юклансин.
Кенгаш раиси ФАЙЗИЕВА САЙЁРА МАВЛЯНОВНА
Тошкент вилояти,
2025 йил 18 август,
VII-18-104-10-0-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.