16.08.2025 йилдаги VII-10-61-2-42-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БУХОРО ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро шаҳар маҳаллий бюджетининг 2025 йил биринчи ярим йиллик ижроси ҳамда даромад ва харажатларга тегишли тартибда киритилган ўзгартиришлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 27-28 ва 126 — 147-148-моддаларига асосан Бухоро шаҳар маҳаллий бюджетининг 2025 йил биринчи ярим йиллик даромадлари 144,1 млн. сўмни ташкил этди, маҳаллий бюджетдан 141,1 млн. сўм миқдорида харажатлар амалга оширилди, шундан 58,04 млрд. сўми ёки 41,1 фоизи ижтимоий харажатларга йўналтирилди. Бухоро шаҳар маҳаллий бюджетининг параметрларига 2025 йил биринчи ярим йиллик даромад ва харажатларга киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги ҳисоботлари ахборот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, республика бюджетидан мақсадли тадбирларга қўшимча ажратилган маблағлар, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар ҳамда вилоят маҳаллий бюджети параметрлари доирасида киритилган ўзгартиришлар ҳисобига белгиланган тадбирлар ўз вақтида молиялаштирилди. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 27-28 ва 126 — 147-148-моддаларига асосан шаҳар маҳаллий бюджетининг 2025 йил биринчи ярим йиллик ижроси ҳамда даромад ва харажатларга тегишли тартибда киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги ҳисоботлари муҳокама қилиб, Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бухоро шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари — иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Х.Яхёевнинг Бухоро шаҳар маҳаллий бюджетининг 2025 йил биринчи ярим йиллик бюджет ижроси ҳамда даромад ва харажатларга тегишли тартибда киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги ҳисоботи 1-2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бухоро шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари — иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Х.Яхёевга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси талаблари асосида шаҳар маҳаллий бюджетининг тасдиқланган параметрларига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришларни киритиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бухоро шаҳар иқтисодиёт ва молия бўлими ҳамда шаҳар давлат солиқ инспекцияси (А. Ғафуров)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда даромадлар прогноз режа кўрсаткичларини сўзсиз ижросини таъминлаш чораларини кўриш. Бунда, прогноз режани ҳар бир солиқ тури кесимида тўлиқ бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет даромадлари базасини кенгайтириш ҳамда маҳаллий бюджетга қўшимча солиқ тушириш манбаларини аниқлаш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича доимий комиссияси (Б. Маъмуров) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси Қ. И. ТУРСУНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилояти, Бухоро ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 16 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-10-61-2-42-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.