САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ЖОМБОЙ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Жомбой туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси, «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги Низомнинг 39-бандига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни белгилаш мақсадида, қарор қиламан:
1. Туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.
2. Туман ҳокимининг ўринбосари (Ж. Раджабов), туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими (З. Юсупова) ва тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.
3. Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасалар раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.
4. Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси туман бўлими (У. Маматов), туман ёшлар ишлари бўлими (Э. Хотамов) ва барча маҳалла фуқаролар йиғини раисларига мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларига амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.
5. Қарор матни «Жомбой тонги» газетасида расмий эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
7. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2024 йил 29 августдаги 295-7-94-Q/24-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.
8. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари (Ж. Раджабов) зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими НАЗАРОВ Х. А
Самарқанд вилояти, Жомбой тумани,
2025 йил 15 август,
208-7-94-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.