ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КОСОНСОЙ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Косонсой туман ҳудудида кўчалардаги тирбандликларни камайтириш, йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш ҳамда йўлларда ҳаракат хавсизлигини таъминлаш ва ҳаракат иштирокчиларига қулайлик яратиш мақсадида, туман марказидаги айрим кўчаларни бир томонлама қилиш ва йўл ҳаракатини назорат қилувчи кўчма мобил пунктни ўрнатиш бўйича тўғрисида
Косонсой туман ҳудудида кўчалардаги тирбандликларни камайтириш, йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш ҳамда йўлларда ҳаракат хавсизлигини таъминлаш ва ҳаракат иштирокчиларига қулайлик яратиш мақсадида, туман марказидаги айрим кўчаларни бир томонлама қилиш бўйича тўғрисидаги «Дастур»ни кўриб чиқилиб, аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида Халқ депутатлари Косонсой тумани Кенгашининг «Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш» бўйича доимий комиссияси»нинг қарорини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан, Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгаши қарор қилади:
1. Косонсой туман ҳудудида кўчалардаги тирбандликларни камайтириш, йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш ҳамда йўлларда ҳаракат хавсизлигини таъминлаш ва ҳаракат иштирокчиларига қулайлик яратиш мақсадида, туман марказидаги айрим кўчаларни бир томонлама қилиш бўйича «Дастур»ни маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ушбу «Дастур»га асосан йўл ҳаракати иштирокчиларига:
Косонсой туман марказидаги чорраҳа ва туман Тиббиёт бирлашмаси йўлини боғловчи «Гулобод» МФЙ «Сада Райҳон» кўчаси ҳудудидаги ички хўжалик йўлини туман маркази томонидан кириб, «Гулобод» МФЙ ҳудудидаги Тиббиёт бирлашмаси биноси олдидаги кўчага чиқиб кетадиган қилиб қатнов қисмини бир томонлама қилиниш;
Туман маркази билан «Ўрта кўча» МФЙ ҳудудини боғловчи 0-114, Косонсой-Равот-Чуст автомобиль йўлининг 0-1 кмгача ва «Соҳибкор» МФЙ ҳудудидаги «Мулла Рахим Қори» масжидига этмасдан «Яхши ният» кўчасидан «Пахтакор» кўчасига ўтувчи ички хўжалик йўлдан, «Истиқлол» МФЙ, «Ўрта кўча» МФЙ, «Тахтакўприк» МФЙ ҳудудидан келаётган автотранспорт воситалари ҳаракатини бир томонлама қилиб, Д-113 Тўрақўрғон-Косонсой йўли 15-16 км. оралиғидаги йўлга чиқадиган қилиш;
«А. Жомий» МФЙ ҳудудидаги «АЪлохон Маҳдум» жомеъ масжиди олдидан «Гулобод» МФЙ ҳудудидаги чорраҳага чиқадиган бозор ичидаги ички хўжалик йўлининг бир томонлама ҳаракарланиш жорий этилсин.
3. Жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда, туман ҳокимининг ўринбосари (А. Худайбердиев), туман Йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонаси (О. Мирзаикромов), туман Ободонлаштириш бошқармаси (М. Турсунов) ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорликда икки ҳафта муддатда «А. Жомий» МФЙ ҳудудидаги «АЪлохон Маҳдум» жомеъ масжиди олдидан кириш, «Гулобод» МФЙ ҳудудидаги чорраҳага чиқиш қисмидаги бозор ичидаги ички хўжалик йўлини:
Ушбу йўлнинг икки томонини автомобиллар учун тураргоҳ, бунда автомобиллар ҳаракати йўлнинг ўртасидан таъминланади, автомобилларнинг автотураргоҳга осон кириб-чиқишини таъминлаш учун автотураргоҳни махсус жаҳон стандартларидан келиб чиқиб 45°қияликда лойиҳалаштирилсин;
Ушбу йўлнинг инфратузилмасидан келиб чиқиб, зарур йўл белгиларини ўрнатиш.
4. Гўрмирон МФЙнинг «Туятойди» массивига йўл транспрот ҳодисаларини олдини олиш, ҳаракат хавсизлигини таъминлаш мақсадида, йўл ҳаракатини назорат қилувчи кўчма мобил пунктни «Ҳушёрхона» ташкил этишга рухсат берилсин.
5. Туман ЙҲХ бў лими (Ш. Мирзаодилов) бир ой ичида:
Туман марказидаги шошилинч хизматларнинг иш фаолиятига таъсир этиш ҳолатига бўйича хулосаларини олиш;
Ушбу ҳудуд жойлашган ташкилот ва идораларга ҳамда ҳудуд яшовчи аҳолига тушунтириш ишлари олиб борсин.
6. Туман ҳокимининг ўринбосари (А. Худайбердиев) ҳамда туман йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонаси (О. Мирзаикромов) ва манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда, ушбу қарорнинг иккинчи бандида кўрсатиб ўтилган кўчалардаги йўл белгиларни, йўл чизиқларини ҳамда йўл инфратузилмасини бир томонлама ҳаракатга мослаштирсин.
7. Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати (Р. Темиров) ва «Косонсойнома» газетаси (О. Олимов)ларга, туман марказидаги айрим кўчаларни бир томонлама бўлганини кенг жамоатчилик етказиб борсин.
8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
9. Мазкур қарорни ижросини туман ҳокимининг ўринбосари (А. Худойбердиев)га ва назорат қилишни Халқ депутатлари Косонсой тумани Кенгашининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси (А. Дадажонов)га зиммаларига юклатилсин
Кенгаш раиси КАДИРОВ ДИЛМУРОД ГАФУРОВИЧ
Наманган вилояти, Косонсой тумани,
2025 йил 13 август,
VII-8-80-6-80-K/25-сон