11.08.2025 йилдаги 225-4-58-Q/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ҚАМАШИ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қамаши тумани ҳудудида умумфойдаланувидаги автомобиль йўллари ва марказий кўчаларида фуқаролар ва транспорт воситаларини ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорти ҳодисаларини олдини олиш мақсадида йўл белгилари ўрнатиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-, 25-моддаларига, «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 4-, 16-моддаларига, Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 январдаги «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги 900-сонли Қонунининг 6-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сонли қарорига асосан, туман ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, туман Йўллардан фойдаланиш давлат муассасасининг 2025 йил 29 мартдаги 6-сонли алоқа хатини кўриб чиқиб, қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қамаши тумани йўллардан фойдаланиш давлат муассасасининг 2025 йил 29 мартдаги 6-сонли алоқа хати маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қамаши тумани ҳудудида умумфойдаланувидаги автомобиль йўллари ва марказий кўчаларида фуқаролар ва транспорт воситаларини ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорти ҳодисаларини олдини олиш мақсадида ўрнатилиши лозим бўлган йўл белгилари ва манзили 1-иловага асосан тасдиқлансин ҳамда мазкур йўл белгиларини ўрнатишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қамаши тумани ички ишлар бўлими бошлиғи Н. Рахимов, туман ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси бошлиғи Х. Хайруллаев ва туман йўллардан фойдаланиш ДМ директори Ш. Алмардонов туман ҳудудида умумфойдаланувидаги автомобиль йўллари ва марказий кўчаларида фуқаролар ва транспорт воситаларини ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорти ҳодисаларини олдини олиш мақсадида йўл белгиларини ўрнатиш ва доимий назорат қилиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати (Н. Расулов) ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб сайтига ҳамда бошқа ОАВларда кенг ёритиши тавсий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Қ. Ҳайдаров зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокими Х. УСМОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 11 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
225-4-58-Q/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.