ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СЎХ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Сўх тумани ҳудудидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги 299-сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган «Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш тартиби тўғрисида»ги Низом ижроси юзасидан ҳамда туман ҳокимининг 2025 йил 13 майдаги 67-11-159-Ф/25-сонли фармойишига асосан, Республика аэрогеодезия маркази Фарғона ҳудудлараро бўлинмаси томонидан Фарғона вилояти Сўх туманидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ишларининг якунига кўра тумандаги шаҳарча ва қишлоқларининг умумий периметри 270041,66 метр умумий майдони 22479,69 гектар эканлиги аниқланди.
Жумладан:
Қала шаҳарчаси умумий периметри 4415,50 метр, умумий майдони 60,67 гектар;
Равон шаҳарчаси умумий периметри 8511,36 метр, умумий майдони 159,03 гектар;
Сариканда шаҳарчаси умумий периметри 6099,24 метр, умумий майдони 146,23 гектар;
Сўх шаҳарчаси умумий периметри 6308,48 метр, умумий майдони 74,68 гектар;
Тул шаҳарчаси умумий периметри 10745,89 метр, умумий майдони 168,42 гектар;
Хушёр шаҳарчаси умумий периметри 7549,42 метр, умумий майдони 126,29 гектар;
Янгиариқ шаҳарчаси умумий периметри 6608,43 метр, умумий майдони 134,91 гектар;
Озод қишлоғи умумий периметри 63275,31 метр, умумий майдони 11111,00 гектар;
Ровон қишлоғи умумий периметри 70469,32 метр, умумий майдони 4610,57 гектар;
Сўх қишлоғи умумий периметри 42593,25 метр, умумий майдони 3916,11 гектар;
Хушёр қишлоғи умумий периметри 44022,77 метр, умумий майдони 1971,79 гектар;
Сўх тумани маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилашда шаҳарча ва қишлоқлар чегаралари ажратиб кўрсатилган ҳолда тавсифланди. Чегаралар чизиғининг ёзувли матни тавсифида жойнинг тегишли топографик элементлари билан боғланиб, чегара нуқталари ўртасидаги масофаси ва чегара чизиғининг қутб йўналишлари акс эттирилди. Чегара чизиғининг бурилиш нуқталари координаталари кўрсатилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан Давлат кадастрлар палатасининг Сўх тумани филиали раҳбарининг ахборотини тинглаб, тақдим этилган маълумотлар фикр ва мулоҳазаларини ҳамда таклиф ва тавсияларини атрофлича ўрганиб чиқиб, «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6 ва 24-моддаларига асосан Халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Давлат кадастрлари палатасининг Сўх тумани филиали раҳбари в.в.б Р. Воҳидовнинг Сўх туманидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш тўғрисидаги ахбороти ҳамда Республика аэрогеодезия маркази Фарғона ҳудудлараро бўлинмаси томонидан Сўх туманидаги шаҳарча ва қишлоқларнинг чегараларини белгилаш бўйича бажарилган ишларнинг якуний натижаларини кўриб чиқиш юзасидан туман ҳокимлигида тузилган ишчи гуруҳ таркибининг 10 июль 2025 йил сонли йиғилиш баёни маълумот учун қабул қилинсин.
2. Сўх туманидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ишлари якуний натижалари тўғрисидаги маълумот 1-иловага ҳамда маъмурий-ҳудудий бирликларнинг чегараларини белгилаш бўйича картографик чизмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати А. Жураевга га мазкур қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида ёритилишини таъминласин.
4. Ушбу қарорнинг тасдиғи Фарғона вилояти Халқ депутатлари Кенгашидан сўралсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари ва туман ҳокимининг барча ўринбосарлари И. Тожибоев, М. Мавлонбеков, С. Мурзоев, А. Сафаров зиммаларига юклатилсин.
Кенгаш раиси САЙИДМУСАЕВ САЙИДБАХРОМ САЙИДБУРХОНОВИЧ
Фарғона вилояти, Сўх тумани,
2025 йил 8 август,
VI-12-75-11-159-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.