СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ АНГОР ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Халқ депутатлари Ангор тумани Кенгашининг ўн учинчи сессиясини чақириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасига мувофиқ қарор қиламан:
1. Халқ депутатлари Ангор тумани Кенгашининг ўн учинчи сессияси 2025 йил 13 август куни соат 15-00 да Ангор тумани ҳокимлигининг мажлислар залида чақирилсин.
2. Халқ депутатлари Ангор тумани Кенгашининг ўн учинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 13 декабрдаги «Сурхондарё вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-438-сонли қарорининг ижроси юзасидан туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.
Давлат органлари ва ташкилотлари туман тузилмаларида норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати юзасидан 2025 йил 2-чораги якуни бўйича Ангор тумани Адлия бўлими бошлиғи Ф. Рахмоновнинг ахбороти тўғрисида.
Ангор тумани Иқтисодиёт ва молия бўлими С. Кучкаровнинг «Ангор тумани маҳаллий бюджетининг 2025 йил 2-чорак ижроси ҳақида»ги ҳисоботи.
Ўзбекистон Экологик партияси Ангор туман Кенгаши депутатлик гуруҳи иш режасига кўра, Санитария Эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Сурхондарё вилоят бошқармаси Ангор тумани бўлими томонидан 2025 йил биринчи ярим йиллик якунига қадар олиб борилган ишлар юзасидан бўлим бошлиғи М. Ирданақуловнинг ҳисоботи тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 23-сентябрдаги ПҚ-330-сонли қарори ижроси юзасидан туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи У. Юлдашевнинг 2025 йил 2 чорак давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида.
Ангор тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан 2025 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширган ишлари ва 2025-2026 ўқув йилига тайёргарлик ҳолати тўғрисида
Ангор туманида ёшлар фаолияти билан боғлиқ муаммолар ва унинг ечими, ҳудудларни ижтимоий ривожлантириш ҳамда аҳоли орасида маънавий-маърифий ишларнинг кўлами юзасидан туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар масалалари бўйича ўринбосари Ж. Бахромовнинг 2025 йил 1-ярим йиллик давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида.
Ангор туманида соғлиқни сақлашни ривожлантиришга оид давлат дастурининг бажарилиши, касалликлар профилактикасининг ҳолати, соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни шакллантириш, шунингдек, соғлиқни сақлашнинг асосий кўрсаткичлари тўғрисида туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг 2025 йил 1-ярим йиллик давомида амалга оширилган ишлари тўғрисида.
Ангор тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан 2025 йил 1 ярим йиллик давомида аҳолига ижтимоий хизматларни ташкил этиш бўйича амалга оширган ишлари ҳамда соҳани коррупциядан ҳоли соҳага айлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳолати юзасидан туман «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази директори И. Мустарамовнинг ҳисоботи тўғрисида.
Туман ҳокимининг сессиялар оралиғида қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.
Бошқа масалалар.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги ПФ-6247-сонли фармони талаблари асосида халқ депутатлари туман Кенгашининг сессиясини оммавий ахборот воситалари орқали жонли эфирга узатилишини таъминлаш, қабул қилинган қарорларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш вазифаси туман ҳокимининг матбуот хизмати раҳбари Г.Жумаева зиммасига юклансин.
4. Ушбу қарор ижроси назоратини ўз зиммамда қолдираман.
Туман ҳокими Қ. МАРДОНОВ
Сурхондарё вилояти, Ангор тумани,
2025 йил 7 август,
231-8-109-Q/25-сон