ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг 2025 йил 20 майдаги VII-11-86-4-0-K/25-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси вилоят бошқармасининг 2025 йил 3 июлдаги 01/160 ва 01/161-сонли хатларини инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 24-моддаларига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:
1. «Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг 2025 йил 20 майдаги VII-11-86-4-0-K/25-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси вилоят бошқармаси бошлиғи О. Равшановнинг маърузаси маълумот учун қабул қилинсин.
2. «Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг 2025 йил 20 майдаги VII-11-86-4-0-K/25-сонли қарори иловасининг 27, 33, 49, 50-бандлари ўзгартирилиб иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда мазкур қарор иловасининг 53-банди тўлиқ чиқариб ташлансин ва рақамлар кетма-кетлиги ушбу ўзгартиришлар киритилгандан кейинги ҳолатида қайтадан жойлаштирилиши инобатга олинсин.
3. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссияси раиси И.Халилов ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Қобилов зиммасига юклансин.
Кенгаш раиси ХУШМУРОДОВА ИСМИГУЛ БЕРДИМУРОДОВНА
Қашқадарё вилояти,
2025 йил 5 август,
VII-14-131-4-0-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.