05.08.2025 йилдаги VII-12-86-11-154-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БУВАЙДА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бувайда туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил мақбуллаштирилган маблағларидан қўшимча маблағ ажратиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрда қабул қилинган «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1011-сонли Қонунига (Кейинги ўринларда Қонун деб юритилади.) мувофиқ, Халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда эркинликлар берилиб, солиқлар ва йиғимлар бўйича ставкаларини белгилаш, маҳаллий бюджети харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қонунга ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан Халқ депутатлари Бувайда туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексига ҳамда «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1011-сонли Қонунига мувофиқ Бувайда тумани Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Эргашевнинг 2025 йил мақбуллаштирилган маблағлар тўғрисидаги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги «2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи техналогияларни ташкил этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-57-сонли қарори, 2022 йил 9 сентябрдаги «Энергия тежовчи техналогияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-220-сонли фармони ва 2025 йил 1 апрелдаги «Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-133-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги «2025 йилда энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш тўғрисида»ги 205-сонли қарорларига асосан ҳамда Бувайда туман ҳокимлигининг 2025 йил 22 апрелдаги 14/708- сонли огоҳлантириш хатини инобатга олиб, туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими биноси, Камбағалликни қисқартириш банликка кўмаклашиш бўлими биноси ҳамда иқтисодиёт ва молия бўлими, ғазначилик хизмати бўлинмаси, туман бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси фаолият олиб борадиган бинога қуёш панеллари сотиб олиш ва ўрнатиш билан боғлиқ харажатлар учун ҳар бир бинога яни 3 та бинога 100 млн.сўмдан жами: 300 млн.сўм маблағ туман маҳаллий бюджетининг 2025 йилда мақбуллаштирилганмаблағлари ҳисобидан юқоридаги ташкилотларга ажратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 февралдаги «2025-2026 йилларда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 83-сонли қарори, 2025 йил 6 январдаги «Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тартибини такомилаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1-сонли қарорларига асосан ҳамда Бувайда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2025 йил 04 июлдаги 01/436- сонли сўров хатини инобатга олиб, бўлимга қарашли 3-мактабгача таълим ташкилотининг эшик-ромларини алмаштириш, 33-мактабгача таълим ташкилотининг яроқсиз холатга келган хожатхона ва ошхонасини таъмирлаш, 16-мактабгача таълим ташкилоти биносини таъмирлаш, 11-мактабгача таълим ташкилотининг том қисмини таъмирлаш учун қурилиш маҳсулотлари сотиб олиш билан боғлиқ харажатларга 1 млрд.сўм маблағ туман маҳаллий бюджетининг 2025 йилда мақбуллаштирилган маблағлари ҳисобидан туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига ажратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мактабгача ва мактаб таълими бўлими (Ш. Абдулхаев), Туман ҳокимлиги бош ҳисобчисига, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими (Э. Турсунов), Ветеринария ва чорвачилини ривожлантириш бўлими (И. Назаров)ларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиялаштириш манбасини очиш учун белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳужжатларни тегишли молия ва ғазначилик бўлимларига тақдим этишини назоратга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиялаштириш манбасини очиш учун ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ҳужжатларни туман молия бўлими ва ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим этилиши ҳамда маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи (Д. Махситалиев) тегишли равишда бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши устидан қатъий назоратни ўрнатиш ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини Кенгашга киритиб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Бувайда туман Кенгашининг барча доимий комиссиялари ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари-Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи (Д. Махситалиэв) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси ИБРАГИМОВ БЕХЗОД ОДИЛЖОНОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилояти, Бувайда тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 5 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-12-86-11-154-K/25-сон