ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ЖИЗЗАХ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Жиззах шаҳар ҳокимининг 2025 йил 8 июлдаги 128-3-55-Қ/25-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги «Давлат мулкини бошқариш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 282-сонли қарори билан тасдиқланган низом талаблари асосида тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун электрон онлайн-аукционга чиқариладиган ер майдони ваколатли ташкилотлар билан келишилганлигини ҳамда ўтказилган муҳокамасини инобатга олиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунига асосан, қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг, 2023 йил 2 майдаги «2023 — 2025 йилларда Жиззах вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-146-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги «Давлат мулкини бошқариш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 282-сонли қарорлари ижро учун қабул қилинсин.
2. Жиззах шаҳар ҳокимининг 2025 йил 8 июлдаги 128-3-55-Q/25-сонли қарорининг 1-иловасидаги 29-устунида келтирилган, «А. Навоий» МФЙ ҳудудидан танланган, ер участкасининг рақами КА1708401009/1 билан киритилган банди, аукцион платформасида таҳрирланиш белгиланганлиги сабабли бекор қилинсин.
3. Давлат кадастрлар палатаси Жиззах шаҳар филиали (С. Эргашев) ер участкасига бўлган ҳуқуқларни инобатга олган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказилишини ҳамда ер ҳисоботига тегишли ўзгартириш киритилишини таъминласин.
5. Мазкур қарор ижросининг назорати шаҳар ҳокимининг ўринбосари Х. Оналбаев зиммасига юклатилсин.
Шаҳар ҳокими К. ХОЛМУРОДОВ
Жиззах вилояти, Жиззах ш.,
2025 йил 5 август,
138-3-55-Q/25-сон