05.08.2025 йилдаги 218-4-60-Q/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ КОСОН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 июлдаги «Давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора- тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-117-сонли фармони ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2025 йил 29 июлдаги 376-4-0-Қ/25-сонли қарори ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 июлдаги "Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора- тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-117-сонли фармони ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2025 йил 29 июлдаги 376-4-0-Q/25-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунининг 6 ва 211-моддаларига асосан қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 июлдаги «Давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-117-сонли фармони ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2025 йил 29 июлдаги 376-4-0-Q/25-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини тўлиқ ташкил этиш ва ижро сифатини баҳолашнинг янги тартибини жорий қилинганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари фармойишлари (кадр, молиявий-хўжалик ва бошқа идоравий-ташкилий масалаларига оид фармойишлардан ташқари) ва топшириқлари ижросини «ижро.гов.уз» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали назорат қилиш амалиёти йўлга қўйилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукуматнинг 2025 йил 1-октябрдан Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ижроси бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этишни «ижро.гов.уз" тизими орқали амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқулланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро интизомини таъминлаш жараёнларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар иловага мувофиқ тасдиқланганлиги маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳ. Назаров, туман ҳокимлиги рақамли иқтисодиётни жорий этиш бўйича лойиҳалар менежери О. Тилакмуродов, туман ҳокимлиги Ижро интизоми назорати бўйича бош мутахассиси Б. Ахмедов, туман ҳокимлиги тизимидаги ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижросини назорат қилишнинг самарали механизмларини жорий қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ислоҳотлар натижадорлигини ўрганиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш ишларини сифатли ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) туман ҳокимлиги, ҳокимлик тизимидаги ташкилотларда ижрони ташкил этишда биринчи раҳбарларнинг масъулиятини оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Ҳукумат қарорлари ижросини ташкил этиш жараёнларини рақамлаштириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) ижро интизомини назорат қилиш жараёнларига сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман ҳокимлиги ва ҳокимлик тизимидаги ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмаларининг асосий фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ижро интизомига риоя қилиниши устидан тизимли кунлик назорат ва мониторингни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ижро интизомида камчиликларга йўл қўйган ходимларга интизомий жазо қўллаш бўйича биринчи раҳбарга таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) ҳар ҳафта жума куни келгуси ҳафтада ва ҳар ойнинг 25-санасига қадар келгуси ойда бажарилиши лозим бўлган топшириқлар тўғрисида биринчи раҳбарни хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) ижро интизомида юзага келган муаммоларни бартараф этишда ходимларга амалий ёрдам кўрсатиш, ходимлар учун тизимли равишда ўқув семинарлар ҳамда машғулотларни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалар ходимларига функционал мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган вазифалар юклатилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлашда жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида туман ҳокимлиги матбуот котиби Д.Набиев, Ижро интизоми назорати бўйича бош мутахассиси Б.Ахмедов, туман ҳокимлиги тизимидаги ташкилотлар билан биргаликда 2025 йил 1-октябрдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ижро интизоми тўғрисидаги тегишли маълумотларни туман ҳокимлигининг веб-саҳифасига жойлаштириб, ҳар ойда маълумотларни янгилаб бориш амалиёти йўлга қўйилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳар чоракда қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат ҳужжатлари ижроси ҳолати бўйича кенг жамоатчиликка ҳисобот бериш тартиби жорий қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари Ж. Суюнов, туман ҳокимлиги ва ҳокимликнинг тизим ташкилотларининг ижро интизомига масъул тузилмаси ходимларининг Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Адлия вазирлигида режа-жадвал асосида ҳар уч йилда бир маротаба малакасини ошириш амалиёти йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳ. Назаров зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Косон туман ҳокими А. БОЙКАРАЭВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилояти, Косон тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 5 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
218-4-60-Q/25-сон