ТОШКЕНТ ШАҲРИ ЯККАСАРОЙ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2025 йил 17 июндаги 542-14-0-Q-25-сон қарори ижроси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2025 йил 7 июлдаги 413-сон ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг 2025 йил 25 июлдаги 542-14-0-Q/25-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2025 йил 7 июлдаги 413-сон ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг 2025 йил 25 июлдаги 542-14-0-Q/25-сон қарорлари ижро учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 413-сон қарорига мувофиқ:
Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда — Низом) тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Туман ҳокимининг ўринбосари (О. Рихсибоев) туман Мудофаа ишлари бўлими (Т. Ешметов) билан биргаликда:
чақирилувчиларнинг ҳарбий хизматни ўташга тайёрлигини баҳолаш бўйича туман танлов кенгашини тузсин;
чақирилувчиларни танлаб олиш мақсадида уларнинг ҳарбий хизматини ўташга тайёрлигини баҳолаш тадбирларини ташкил қилсин;
чақирилувчиларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирлари ўтказиладиган жойларни белгиласин;
танлов кенгаши ушбу Низомда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида тўлиқ амалга оширилиши учун шахсий масъулият белгиланганлигини инобатга олсин.
4. Яккасарой туманидаги чақирилувчиларнинг ҳарбий хизматни ўташга тайёрлигини баҳолаш бўйича танлов кенгаши таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Туман Тиббиёт бирлашмаси (С. Мавлонов):
чақирилувчиларни ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтказиш, тиббий текширувларнинг холислигини таъминлаш ҳамда туман тиббий комиссиясининг самарали ишлашини доимий назоратга олсин;
чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тадбирларига малакали, олий ва биринчи тоифали шифокор-мутахассисларни жалб этилишини таъминласин;
дастлабки тиббий кўрик жараёнида касаллиги аниқланган чақирилувчиларни ўз вақтида даволаш ва текшириш ишларини амалга оширсин;
танловни ўтказиш жараёнида тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт ходимлари жалб этилиши чораларини кўрсин.
6. Туман Мудофаа ишлари бўлими (Т. Ешметов) ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими (А.Болтабоев):
маҳалла ёшлар етакчилари билан ҳамкорликда тумандаги мавжуд чақирув ресурсларини «маҳаллабай» тизимида ўрганиш, муддатли ҳарбий хизматга муносиб номзодларни танлаб олиш ишларини ташкил этсин;
жойларда танлаб олиш тадбирларни ўз вақтида ўтказилиши бўйича назоратни ўрнатсин;
танлов якунлари бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокимлигига ахборот киритсин.
7. Туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (А. Муродов):
танловни ўтказиш жараёнида зарур ҳолларда жамоат тартибини сақлаш учун ички ишлар органлари ходимлари жалб этилишини ташкил қилсин ҳамда чақирилувчиларни танлов тадбирларида тўлиқ иштирокини таъминлашда туман Мудофаа ишлари бўлимига амалий ёрдам кўрсатсин.
8. Туман Мудофаа ишлари бўлими (Т. Ешметов) ҳамда туман ҳокимлиги Матбуот котиби (О. Насимов):
туманда ўтказилаётган танлов тадбирлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб борилишини таъминласин.
9. Яккасарой тумани ҳокимининг айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари О. Рихсибоев ва Туман Мудофаа ишлари бўлими Т. Ешметов зиммаларига юклансин.
Туман ҳокими Н. А. АЛЛАБЕРГЕНОВА
Тошкент ш.,
2025 йил 31 июль,
169-14-207-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.