ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
2025 — 2027 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ўрмон фонди ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар таркибидаги суғорилмайдиган ер участкаларининг (яйловлар, сув етиб бормайдиган, унумдорлиги паст бўлган ерларнинг) ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича комиссия таркиби ва вақтинча тартибини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 январдаги «Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли фаравонлигини таъминлаш учун янги имкониятларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-10-сон Фармони 5-банди ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 январдаги «Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли фаравонлигини таъминлаш учун янги имкониятларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-10-сон Фармони 5-банди топшириқлари ижро учун раҳбарликка олинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармони билан 2025 — 2027 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ўзининг қарори асосида ўрмон фонди ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар таркибидаги суғорилмайдиган ер участкаларининг (яйловлар, сув етиб бормайдиган, унумдорлиги паст бўлган ерларнинг) ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича, истисно тариқасида ваколат берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Қуйидагилар:
2025 — 2027 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ўрмон фонди ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар таркибидаги суғорилмайдиган ер участкаларининг (яйловлар, сув етиб бормайдиган, унумдорлиги паст бўлган ерларнинг) ер фонди тоифасини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ;
2025 — 2027 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ўрмон фонди ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар таркибидаги суғорилмайдиган ер участкаларининг (яйловлар, сув етиб бормайдиган, унумдорлиги паст бўлган ерларнинг) ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича вақтинча тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф. ЭРМАНОВ
Қорақалпоғистон Республикаси,
2025 йил 30 июль,
412-13-0-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.