НАМАНГАН ВИЛОЯТИ КОСОНСОЙ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2025 йилда давлат томонидан ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларини ижтимоий шериклик асосида жалб қилиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2025 йил 8 июлдаги 420-сон ҳамда Наманган вилояти ҳокимининг 2025 йил 21 июлдаги 348-6-0-Қ/25-сонли қарорларини туманда ижросини таъминлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2025 йилда давлат томонидан ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларини ижтимоий шериклик асосида жалб қилиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2025 йил 8 июлдаги 420-сон ҳамда Наманган вилояти ҳокимининг 2025 йил 21 июлдаги 348-6-0-Q/25-сонли қарорларини туманда ижросини таъминлаш мақсадида, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 211-моддаларига асосан, қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2025 йилда давлат томонидан ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларини ижтимоий шериклик асосида жалб қилиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2025 йил 8 июлдаги 420-сон ҳамда Наманган вилояти ҳокимининг 2025 йил 21 июлдаги 348-6-0-Q/25-сонли қарорларини туманда раҳбарлик ва ижросини таъминлаш учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан:
Қуйидагиларни назарда тутувчи 2025 йилда давлат томонидан ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларини ижтимоий шериклик асосида жалб қилиш дастури (кейинги ўринларда — Дастур) иловага мувофиқ тасдиқланганлиги:
давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида устувор равишда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, коррупцияга қарши курашиш ҳамда таълим, тиббиёт, экология, қурилиш, транспорт, коммунал хўжалиги, бандлик, ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва бошқа соҳаларнинг энг долзарб муаммолари ечимига қаратилган ижтимоий шерикликни йўлга қўйиш;
тегишли соҳа ва тармоқларда мавжуд муаммоларнинг таъсирчан ечимини назарда тутувчи ташаббусли лойиҳаларни амалга ошириш;
жамият ҳаётининг энг долзарб соҳаларида жамоатчилик назоратини ўрнатиш;
Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига Дастурда белгиланган вазифаларнинг ижроси ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш вазифаси юклатилганлиги эътиборга олинсин.
3. Вилоят ҳокимининг мазкур қарори билан:
Бошқарма ва ташкилотлар, Наманган шаҳар ва туманлар ҳокимликлари фуқаролик жамияти институтлари учун сайёр қабуллар ташкил этиш доирасида:
(а) ҳар бир ҳудудда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятида юз бераётган муаммоларни ҳал этишга қаратилган сайёр қабуллар ташкил этилишини;
(б) сайёр қабул натижалари юзасидан фуқаролик жамияти институтларидаги мавжуд муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, амалга оширилишини;
Бошқарма ва ташкилотлар, Наманган шаҳар ва туманлар ҳокимликлари бошқарма ва ташкилотлар томонидан ўз фаолиятига тааллуқли ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ёки фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамият манфаатларига дахлдор бўлган масалалар юзасидан жамоатчилик эшитувларини ташкил этилишини;
Бунда, қуйидаги чоралар кўрилсин:
(а) жамоатчилик эшитувига киритилаётган масалалар, эшитувни ўтказиш муддати ва тартибини ишлаб чиқиш:
(б) жамоатчилик эшитувини ўтказиш муддати ҳақида расмий веб-сайтларда эълон қилиш;
(д) жамоатчилик эшитувини ўтказиш вазифалари юклатилганлигини туманда маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
4. Туман ҳокимининг ўринбосари (М. Соиббоев), тегишли ташкилот, идора ва корхоналар билан биргаликда фуқаролик жамияти институтлари учун сайёр қабуллар ташкил этиш доирасида:
(а) ҳар бир ҳудудда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятида юз бераётган муаммоларни ҳал этишга қаратилган сайёр қабуллар ташкил этсин;
(б) сайёр қабул натижалари юзасидан фуқаролик жамияти институтларидаги мавжуд муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, амалга оширсин.
5. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Э. Тошпулатов, М. Соиббоев, Р. Хожиев, А. Худайбердиев, Ғ. Шодибеков, Н. Ахмедова)ларга, туманда тегишли ташкилот, идора ва корхоналар томонидан ўз фаолиятига тааллуқли ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ёки фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамият манфаатларига дахлдор бўлган масалалар юзасидан жамоатчилик эшитувларини ташкил этсин.
Бунда, қуйидаги чоралар кўрилсин:
(а) жамоатчилик эшитувига киритилаётган масалалар, эшитувни ўтказиш муддати ва тартибини ишлаб чиқиш:
(б) жамоатчилик эшитувини ўтказиш муддати ҳақида расмий веб-сайтларда эълон қилиш;
(д) жамоатчилик эшитувини ўтказиш.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари М. Соиббоев зиммасига юклансин.
Туман ҳокими Д. КАДИРОВ
Наманган вилояти, Косонсой тумани,
2025 йил 30 июль,
344-6-80-Q/25-сон