ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЎРТАЧИРЧИҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги 299-сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган «Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш тартиби тўғрисида»ги Низом ижроси юзасидан ҳамда туман ҳокимининг 2024 йил 14 декабрдаги 200-2-37-F/24-сонли фармойишига асосан, Республика аэрогеодезия маркази томонидан Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ишларининг якунига кўра тумандаги шаҳарча ва қишлоқларининг умумий периметри 534396 метр, умумий майдони 40740,11 гектар эканлиги аниқланди.
Жумладан:
Қорасув шаҳарчаси умумий периметри 8504 метр, умумий майдони 238,33 гектар;
Туябўғиз шаҳарчаси умумий периметри 7622 метр, умумий майдони 196,31 гектар;
Кучлик шаҳарчаси умумий периметри 9474 метр, умумий майдони 186,04 гектар;
Алишер Навоий қишлоғи умумий периметри 67791 метр, умумий майдони 6705,52 гектар;
Ангор қишлоғи умумий периметри 29130 метр, умумий майдони 3258,05 гектар;
Ҳақиқат қишлоғи умумий периметри 65688 метр, умумий майдони 3505,1 гектар;
Истиқбол қишлоғи умумий периметри 39285 метр, умумий майдони 3201,58 гектар;
Оқота қишлоғи умумий периметри 23135 метр, умумий майдони 2073,71 гектар;
Ўртасарой қишлоғи умумий периметри 30196 метр, умумий майдони 2594,75 гектар;
Пахтакор қишлоғи умумий периметри 36707 метр, умумий майдони 2545,7 гектар;
Пахтаобод қишлоғи умумий периметри 49545 метр, умумий майдони 3564,12 гектар;
Қорасув қишлоғи умумий периметри 37092 метр, умумий майдони 3709,20 гектар;
Туябўғиз қишлоғи умумий периметри 57010 метр, умумий майдони 2487,58 гектар;
Уйшун қишлоғи умумий периметри 28022 метр, умумий майдони 2523,53 гектар;
Янги турмуш қишлоғи умумий периметри 13228 метр, умумий майдони 885,01 гектар;
Йўнғичқоли қишлоғи умумий периметри 31967 метр, умумий майдони 3065,58 гектар;
Ўрта Чирчиқ тумани маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилашда шаҳарча ва қишлоқлар чегаралари ажратиб кўрсатилган ҳолда тавсифланди. Чегаралар чизиғининг ёзувли матни тавсифида жойнинг тегишли топографик элементлари билан боғланиб, чегара нуқталари ўртасидаги масофаси ва чегара чизиғининг қутб йўналишлари акс эттирилди. Чегара чизиғининг бурилиш нуқталари координаталари кўрсатилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан Давлат кадастрлари палатасининг Ўрта Чирчиқ тумани филиали раҳбарининг ахборотини тинглаб, тақдим этилган маълумотлар фикр ва мулоҳазаларини ҳамда таклиф ва тавсияларини атрофлича ўрганиб чиқиб, «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6 ва 24-моддаларига асосан Халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Давлат кадастрлари палатасининг Ўрта Чирчиқ тумани филиали раҳбари Ф. Расуловнинг Ўрта Чирчиқ туманидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш тўғрисидаги ахбороти ҳамда Республика аэрогеодезия маркази томонидан Ўрта Чирчиқ туманидаги шаҳар, шаҳарча ва қишлоқларнинг чегараларини белгилаш бўйича бажарилган ишларнинг якуний натижаларини кўриб чиқиш юзасидан туман ҳокимлигида тузилган ишчи гуруҳ таркибининг 2025 йил 16 июнь 15-сонли йиғилиш баёни маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўрта Чирчиқ туманидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ишлари якуний натижалари тўғрисидаги маълумот 1-иловага ҳамда маъмурий-ҳудудий бирликларнинг чегараларини белгилаш бўйича картографик чизмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ туман Кенгашининг 2023 йил 12 декабрдаги VI-64-80-10-143-K/23-сонли ҳамда Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг 2024 йил 13 мартдаги VI-88-25-10-0-K/24-сонли қарорига асосан 2406,12 га (Оқота қишлоғидан 1619,36 га, Қумовул қишлоғи 730,20 га, Шоликор шаҳарчаси 56,56 га) ер майдони Тошкент шаҳри таркибидаги Янги Тошкент тумани ҳудудига ўтказилиши Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Сенатининг қарорига асосан ўзгартириш киритилиши инобатга олинсин.
4. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати А. Эргашевга мазкур қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида ёритилишини таъминласин.
5. Ушбу қарорнинг тасдиғи Тошкент вилояти Халқ депутатлари Кенгашидан сўралсин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари ва туман ҳокимининг барча ўринбосарлари зиммаларига юклатилсин.
Кенгаш раиси КАСИМОВ ИХТИЁР РУСТАМОВИЧ
Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани,
2025 йил 29 июль,
VII-13-65-10-143-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.