ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ПАЯРИҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Паяриқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ижросини таминлаш мақсадида амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш. Эшонқуловнинг ҳисоботи тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 декабрдаги «Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-223-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Халқ депутатлари Паяриқ тумани Кенгашининг 2025 йил 29 январдаги «2025 йилда Паяриқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури тўғрисида»ги VII-4-3-7-100-K/25-сонли Қарори қабул қилиниб, 9 та кичик дастурдан иборат бўлган комплекс дастур тасдиқланган.
Туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, юқори ва барқарор иқтисодий ўсишга эришиш, аҳоли яшаши ва тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароит яратиш, яшил тамойил ва ёндашувларни кенг жорий этиш, иқтисодий ўсишга туртки берувчи драйвер лойиҳаларни амалга ошириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан, Халқ депутатлари Паяриқ тумани Кенгашининг навбатдаги ВИИ чақириқ, ўнинчи сессияси қарор қилади:
1. Паяриқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ижросини таминлаш мақсадида амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш. Эшонқуловнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ш. Эшонқулов) ва туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликга кўмаклашиш бўлими (Б. Ғайбуллаев)ларга хизмат кўрсатиш йўналишида йўл бўйи инфратузилма имкониятларидан самарали фойдаланиш, туризм соҳаларида янги лойиҳаларни амалга ошириш, аҳолининг дам олиши учун соҳил бўйи масканларида кўнгилочар жойлар ташкил этиш;
яширин иш ўринларини легаллаштириш орқали 2653 нафар аҳоли бандлигини таъминлаш;
тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш, аҳолини бизнесга жалб этиш, янги авлод инновация ва стартап лойиҳаларини амалга ошириш вазифалари юклатилсин.
3. Туман ҳокимининг ўринбосари (М. Алибеков) қишлоқ хўжалигида ижарага берилган ерларда намунали лойиҳаларни амалга ошириш, томорқалардан самарали фойдаланиш, янги боғ токзорларни ташкил этиш, дала четларидан самарали фойдаланиш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини 101,9 фоизга ўсишини таъминлаш;
аҳолининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган истеъмол талабини ички ишлаб чиқариш ҳисобига таъминлаш вазифалари юклатилсин.
4. Туман ҳокимининг ўринбосари (Р. Ниятов) тумандаги эркин иқтисодий зонаси ва кичик саноат зоналари имкониятларидан тўлақонли фойдаланиш, саноат лойиҳаларини самарали жойлаштириш, Халқобод кичик саноат зонаси майдонини кенгайтириш;
экспортёр корхоналарни хар томонлама қўллаб-қувватлаш натижасида 15.5 млн долларлик экспортни амалга ошириш;
асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми ўсиши суръатини 106.2 фоизга таъминлаш чораларини кўриш вазифалари юклатилсин.
5. Туман ҳокимининг ўринбосари (Р. Исмоилов) «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2025 йилда 1414 минг туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ишларини жадаллаштириш;
аҳолининг қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб кетиш хизмати билан тўлиқ қамраб олиш вазифалари юклатилсин.
6.Туман ҳокимининг ўринбосари (Ф. Омонов) тумандаги 10 та мактабнинг компьютер синфларини ташкил қилиш ҳамда ўқувчиларга замонавий касбларни ўргатишга шароит яратиш;
3 — 7 ёшдаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини 74,4 фоиздан 77,4 фоизга етказиш;
туманда ёшлар орасида соғлом турмуш тарзи ва спорт билан шуғулланишни тарғиб қилиш мақсадида 82 минг нафар ёшларни оммавий спорт мусобақалари билан қамраб олиш ва жойларда 748 та жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини ўтказиш вазифалари юклатилсин.
7. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Ш. Эшонқулов, М. Алибеков, Р. Ниятов, Р. Исмоилов, Ф. Омонов, Г. Исроилова) лар масъул корхона ва ташкилотлар билан биргаликда мазкур дастур ижросини назоратга олиб, белгиланган мақсадли кўрсаткичлар ижросини таъминласин;
ҳар ойнинг якуни билан мақсадли кўрсаткичлар ижросини муҳокама қилиб бориш вазифалари юклатилсин.
8. Халқ депутатлари Паяриқ тумани Кенгашининг 2025 йил 29 январдаги «2025 йилда Паяриқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури тўғрисида»ги VII-4-3-7-100-K/25-сонли Қарорига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар:
саноатни ривожлантириш кичик дастури 1, 1а ва 1б-иловаларга;
қишлоқ хўжалигини ривожлантириш кичик дастури 2, 2а ва 2б-иловаларга;
қурилишни ривожлантириш кичик дастури 3, 3а ва 3б-иловаларга;
хизматларни ривожлантириш кичик дастури 4 ва 4а-иловаларга;
ҳудудий экспорт ва инвестициялар ҳажмини ошириш кичик дастури 5 ва 5а-иловаларга;
тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш кичик дастури 6, 6а, 6б ва 6д-иловаларга;
аҳоли бандлигини ва даромадларини ошириш, ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш кичик дастури 7 ва 7а-иловаларга;
яшил тамойил ва ёндашувларни жорий этиш кичик дастури 8 ва 8а-иловаларга;
ижтимоий соҳани ривожлантириш кичик дастури 9 ва 9а-иловаларга;
ҳудудни ривожлантиришга йўналтириладиган молиявий маблағларнинг манбалар кесимида прогноз параметрлари 10-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
шу муносабат билан Халқ депутатлари Паяриқ тумани Кенгашининг 2025 йил 29 январдаги VII-4-3-7-100-K/25-сонли Қарори иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларига 2025 йилда Паяриқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларни маҳаллалар ва тармоқлар кесимида таҳлил қилиб, доимий комиссия йиғилишларида дастлабки тарзда кўриб чиқиш ҳамда сессия муҳокамасига киритиб бориш тавсия этилсин.
10. «Паяриқ ҳаёти» газетаси (А. Тавбоев)га ҳудудларда амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
11. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари (А. Махамматов, С. Махкамов, М. Нурманова, Б. Шакаров, А. Тавбоев) зиммасига юклатилсин.
Сессия раиси МАХКАМОВ СОБИР ТУХТАМИШОВИЧ
Самарқанд вилояти, Паяриқ тумани,
2025 йил 29 июль,
VII-10-90-7-100-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.